Депутат Искендер Матраимов «Азаттык»қа қарши ОАВларга шикоят бўйича комиссияга мурожаат қилди

425

ОАВларга шикоят бўйича комиссия 3-октябрда парламентарий Искендер Матраимовдан шикоят келиб тушганини хабар қилди Унинг мурожаати «Азаттык»нинг ходими Айбек Кулчумановга боғлиқ 28-сентябрда содир бўлган ҳужум бўйича нашрнинг мақолаларига боғлиқ. 

Депутатнинг айтишича, «Азаттык» рус тилида 11 материал ва журналист Идирис Исаковнинг муаллифлик репортажини эълон қилган. 

«12 материалнинг ичидан 11и радиони ўзининг ва уларга қўллов кўрсатган шаҳсларнинггина фикрини ёритади», — деб айтилади депутатнинг шикоятида. 

Матраимов аввалроқ ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган Идрис Исаков ва Матраимовлар оиласининг тарафдорларидан бири билан бўлган телефон сўзлашувига эътибор қаратишни Комиссиянинг аъзоларидан илтимос қилган. Сўзлашув асносида овози Исаковни экани айтилган бир киши «Азаттык» Матраимовлар оиласининг фаолиятини «катта сиёсат» сабаб текширилаётганини билдирган. 

Депутат ўзининг аризасида Комиссия аъзоларини «Азаттык»нинг воқеани ёритиш сифатига баҳо беришни, жумладан журналистлар этика кодекси бузилиб-бузилмаганини текширишни илтимос қилган. 

Бундан ташқари, Матраимов Исаков овози деб айтилган телефон сўзлашувини мустақил экспертизадан ўтказишни, шунингдек, эълон қилинган материалларни муҳокама қилиш учун «тарафларни» чақириш кераклигини билдирган. 

«Азаттык» операторига ҳужум

Айбек Кулчумановга 28-сентябрь куни Ўшда ҳужум қилишган. У Матраимовлар оиласининг фаолияти бўйича навбатдаги суриштирув учун видео олиб, дронни бошқариб турган. Номаълум шаҳслар ундан дроннинг бошқарув пультини, 1,5 млн сомлик видео ускуналарни ва ҳужжатларини тортиб олган. 

Улар техникани кейинчалик қайтариб беришни ваъда қилишиб, ўша куни кечки пайт барини милициянинг маҳаллий бўлинмасига олиб келиб, Кулчумановни «ҳусусий мулкка рухсатсиз киришда» айлаб унга қарши ариза ёзишган. Ўш милициясидан кейинчалик билдирилишича, Кулчумановга ҳужум қилганлар — Матраимовлар оиласининг «яқинлари».

Искендер Матраимов 2-октябрда «Азаттык»нинг эфирида билдиришича, Кулчумановга «ҳеч қандай куч қўлланилмаган, техникани эса шунчаки олиб қўйишган». Унинг айтишича, уй қўриқланади, чунки олдин уйга ўғри тушган. 

Аммо, «Азаттык»нинг таҳририяти ходимига белидан жароҳатлангани дейилган ташҳис қўйилганини билдириб, бу воқеани «сўз эркинлигига ҳужум факти» деб баҳолаган.