Назик Матраимова номидан ёзилган «фейк пост» муаллифининг ушланиш версияси қандай ўзгарган

417
Контекст: Сентябрь ойининг охирида депутат Искендер Матраимовнинг қариндоши Назик Матраимованинг «Хаятт» меҳмонхонасида туғилган кунини нишонлаётгани тасвирга олинган видео пайдо бўлган. Қизнинг туғилган кунига бориб куйлаган қўшиқчилар орасида Мирбек Атабеков, ундан ташқари ПБЛ-75 рэп-гуруҳи ҳам бўлган. Бу видеонинг пайдо бўлиши жамоатчиликни ғазаблантирган. 

Орадан бир неча кун ўтгандан кейин инстаграмда туғилган куни атрофидаги шов-шувга изоҳ берилган эҳтимолий Назикнинг номидан пост эълон қилинган. 

«Агар одам яхши кўрган қизига шундай совға қила олса, нимага бўлмасин? Агар хоҳишинг бўлса 25 минг еврони бизнинг ўлкадан ҳам икки ойда топсанг бўлади [...] Сизлар ҳам, ЖК ҳам, президент ҳам, қўполроқ айтганда, менинг оиламга қарши қандайдир бир ёмон нарса айта олмайди. Юмшоқ айтганда, улар бизнинг дўстлар, ўзларини ўлкада худодек сезадиган қўриқчи итлари», — деб айтилади билдирувда. 

Искендер Матраимов бу постни «фейк» деб атаб, болаларни сиёсатга аралаштирмаслик кераклигини айтган, 

«Фейк пост» учун кечирим сўраш 

2-октябрь куни инстаграмда Назикнинг номидан пост ёзган деб айтилган боланинг кечирим сўраётгани тасвирланган видео пайдо бўлган. 

Видеода уни курткасидан кимдир ушлаб олиб, савол бераётгани акс этган. Боланинг юзи эса беркитилган.

Саволларга жавоб берар экан, бола Назик Матраимовага «хазил қилмоқчи бўлганини» айтган, чунки Матраимова унинг хатларига жавоб бермай келган. .

«Бир-икки марта ёзганман, жавоб бермаган. Кейин яна ёзганман, жавоб бермаган. Хазил қатори, кейин пост ёзганман. Ҳаммасин ўчириб юборганман. Бундан афсусдаман. Кечирим сўрайман», — деб айтган видеодаги йигит. 

Матраимовлар муаллифнинг қўлга олиниши ҳақида 

Ўша куниёқ Жогорку Кенешнинг депутати Искендер Матраимов Kaktus Mediaга милиция қариндошининг фейк аккаунтини очган болани топганини хабар қилган. 

«Унинг номидан аккаунт очиб, пост ёзган болани топдик. Менга бу ҳақда яқиндагина айтишди», — деб келтирган нашр Матраимовнинг сўзларини. 

Кейинчалик Kaktus Media нашрининг хабари ўзгартирилган. Ўзгартирилган матнда Назикнинг саҳифасидан ёзгани айтилган  «бола ким ва қачон ушлаганини» Искендер Матраимовнинг билмаслиги хабарқилинган. Матраимовнинг айтишича, у воқеанинг тафсилотларини хабар қилиш учун укасига қўнғироқ қилиб улан олмаган. 

Матраимовлар оиласининг адвокати Давран Касимов 2-октябрь куни кечаси Матраимовлар Назикнинг номидан пост эълон қилган «одамларни аниқлашганини» билдирган. Боланинг кечирим сўраётгани тасвирланган видеони эса «фейк» деб атаган.