Жети-Огуз: Атамбаевни тансоқчисининг ҳамқишлоқлари митингга чиқишди

455

Митинг 30 сентябр куни Иссиқкўл вилояти Жети-Огуз туманидаги Оқ-Добо қишлоғида бўлиб ўтган. 

Турғунлар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қўриқчиси бўлиб ишлаган Канат Сагимбаевнинг ишини «ҳаққоний кўрилишини» талаб қилмоқда. Намойишчилар президент Сооронбай Жеенбеков номига мурожаат ҳам йўллашган. 

«Канат Сагимбаев ўз вазифасини виждонан бажарганини биламиз. Унинг ота-онаси қишлоқда ҳурматли одамлар. У тўрт фарзанднинг отаси. Ёш оиласига ўзи ғамхўрлик қилиб юрган. Сиздан унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишига тўғри баҳо беришингизни сўраймиз», — деб билдиришди тўпланганлар. 

  • Канат Сагимбаев 25-сентябрга ўтар кечаси ҳибсга олинган. Унга қарши «Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш», «Тергов ҳаракатларига тўсқинлик қилиш», «Оммавий тартибсизликларни уюштириш» моддалари бўйича айбланмоқда. Сагимбаев август ойида Қўй-Тошдаги можаро пайтида собиқ президент Атамбаев учун хавфсизликни таъминлаган.
  • Қўй-Тошдаги тўқнашувлардан бир ой ўтиб, Сагимбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги хизматдан бўшатилган. Бунга МХДҚни собиқ ходимининг махсус техникани ва хизмат қуролини топширмаганлиги сабаб эканини айтишган.