Ҳукумат «Азаттык»нинг операторининг калтакланиши бўйича вазиятдан хавотирда — Султаналиев

360

«Азаттык»нинг ходими Айбек Кулчумановга 28-сентябрда Ўш шаҳрида  ҳужум қилишган. У божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг уйи яқинида дрон билан видео тасвирга олиб юран. Кулчумановга куч қўлланиб ҳужжутлари ва техникаларини тортиб олишган.

Премьер-министрнинг матбуот котиби Адилет Султаналиев 30-сентябрда «Клооп»га билдиришича, ҳукумат Айбек Кулчумановга қилинган зўравонликдан «хавотирланмоқда», аммо ҳодиса тафсилотларини тергов текширади. 

«Шу билан бирга, воқеа маиший асосда юз берганини ва сўз эркинлигига, журналистик фаолиятини қандайдир бир чекловга алоқаси йўқлигига ишонишни истайман», — деб қўшимча қилди ҳукуматнинг матбуот котиби. 

У «Клооп» журналистининг қўшимча саволларига жавоб беришдан бош тортди. 

Бунга қадар Жогорку Кенешнинг вице-спикери Аида Касималиева ҳуқуқ  тартибот органларини Кулчумановнинг калтакланишини «синчковлик билан текширишга» чақирган.

Ўш милицияси «Азаттык»нинг операторига ҳужум қилган кишилар Райимбек Матраимовнинг яқинлари бўлишини хабар қилган. 

Кулчумановга ҳужум қилганлар 1,5 млн сомлик ускуналарини, ҳужжатларини, автомобилнинг очқичини ҳамда дрон бошқарган пультни тортиб олишган. 

Кулчуманов милицияга ариза ёзган. Ўш ШИИБси «Қароқчилик» моддаси билан судгача текширувни бошлаган. Ҳужум қилганлар ҳам нашрнинг хоимига қарши ариза ёзишган.