Атамбаевнинг тарафдорлар 9-декабрга қадар қамоқда қолдирилди

437

Бишкекнинг биринчи май туман суди 30 сентябр куни кечқурун собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорларига нисбатан эҳтиёт чорасини узайтирди.

Президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов, парламент депутати Ирина Карамушкина ҳамда Атамбаевнинг бошқа тарафдорлари Алга Қиличов, Фархад Баабиевнинг қамоқ муддати 9 декабрга қадар узайтирилди.

Ирина Карамушкина уй қамоғида, қолган барча айбланувчилар 1-тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Собиқ президентнинг тарафдорлари Атамбаев 8 август куни  ихтиёрий равишда ҳукуматга таслим бўлганидан кўп ўтмай қўлга олинган. Собиқ президент Қўй-Тошдаги уйида бир ярим кун давомида хавфсизлик кучларидан ҳимояланиб турган.

Тергов уларни «гаровга олиш» ва «оммавий тартибсизликларни уюштириш»да гумон қилинмоқда. Қўй-Тошдаги можаро пайтида МХДҚ спецназчиларининг айримлари, аниқроғи 7-августда Атамбаевнинг уйини штрумга олиш пайтида асирга олинган.