Чуй вилоят ички ишлар бош бошқармасининг матбуот хизмати Ўроқ ва Жал қишлоқ аҳолиснинг ўртасидаги низо 29-сентябрь куни кечаси бўлганини маълум қилди. Ўроқ қишлоғида никоҳ тўйи ўтаётганда Жал қишлоғининг турғунлари билан даҳанаки жанг бошланиб кетган.
Шундан кейин одамлар ўртасида муштлашув бошланиб, унинг асносида муштлашувга қатнашганлардан бири «аниқланмаган қуролдан» ўқ чиқарган. 24.kg ахборот агентлиги хабар қилишича, икки жабрланувчи сочма ўқдан ярадор бўлишган. Шифокорлар уларнинг аҳволини «қаноатланарли» деб баҳоламоқда.
«Факт Ленин ТИИБи тарафидан рўйхатга олиниб, ҳудуд бўйича тўпланган материаллар ҳозирда ҚЖУРга рўйхатга олиш учун Сокулук ТИИБга ўтказилиш босқичида турибди», — деб айтилади милициянинг маълумотида.
Бу Ўроқ қишлоғида чиққан биринчи жанжал эмас. Июнь ойида қишлоқликларннг ўртасида чиққан жанжал сабаб 30га яқин киши қўлга олинган.
Турғунлар ўртасида жанжалнинг чиқишига намоздан кейин ёш ўспирим болаларнинг муштлашуви сабаб бўлган. Ўроқ қишлоғида қирғизларгина эмас, турк- месхетинлар ҳам яшашади.
Ўша вақтда жанжални хал қилиш учун қишлоққа милициягагина эмас, спецназ, ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда Туркиян элчиси Камил Фрат борган.