Ижтимоий ривожланиш вазирининг маслаҳатчиси «Азаттык» операторининг харакатларини танқид қилди

490

Ижтимоий ривожланиш вазирининг маслаҳатчиси Дайирбек Орунбеков ўзининг Фейсбук саҳифасида «Азаттык»нинг оператори Айбек Кулчумановга қилинган ҳужум бўйича ўз фикрини эълон қилди. Орунбековнинг сўзларига кўра, журналист «хусусий мулкка бостириб кириб, объектни рухсатисиз тасвирга олишга уринган".

 «Ҳатто сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари эркинлиги қадрланадиган Америкада ҳам, агар кимдир хусусий уйга рухсатисиз кирса [...] бирор нарсани тасвирга олиб,  уни эълон қилишга ҳаракат қилса, уни ит каби отиб ташлашади», - деб ёзган у.

Унинг фикрича, «қуруқ сенсация ортидан қувиб», «бир объектни атайлаб ёмон кўрсатиб» юрган журналистларнинг сўз эркинлиги билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. 

«Сизлар баҳона қилиб қоралаётган объект ҳозирда давлат хизматида ҳам ишламайди. Ҳокимиятда эмас. [...] "Азаттык" радиоси аслида журналистик этикани сақлаган, бошқаларга намуна кўрсата олиш борасида олдинги ўринда эди. Аммо айрим ходимлари баъзида "хайп" қилиб юбормоқда», — деб ёзган Орунбеков.

Орунбеков билдирувида божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг фамилиясини бирор марта ҳам тилга олмаган, аммо у айнан ўша ҳақида айтаётганини таҳмин қилиш мумкин. 

Айбек Кулчумановга 28-сентябрда Ўшда куч қўлланишган. «Азаттык»нинг оператори журналистик суриштирув учун божхонанинг собиқ раҳбари Райимбек Матраимов уйига яқин ерда дронга тасвирга олиб юрган.  

• Айбек Кулчумановга ҳужум 28 сентябр куни Ўш шаҳрида рўй берган. «Азаттык» оператори божхона бошлиғининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг уйи яқинида журналистик текширув ўтказиш учун дронда видео олган.

  • Номаълум тўрт нафар шахслар Кулчумановга ҳужум қилиб, унинг ҳужжатлари билан 1,5 миллион сомлик жиҳозларини тортиб олишган.
  •  Кулчуманов милицияга ариза ёзган. Милиция "Қароқчилик" моддаси бўйича судгача бўлган ишни бошлаган. Шунингдек, Кулчумановга ҳужум қилганлар  Матраимовлар оиласига яқин эканликларини тасдиқлашган.