Қирғизистон ва Тожикистон баҳсли ҳудудларда қурулишни тўхататишга келишди

503

Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати 20 сентябр куни билдиришича,  икки мамлакатнинг ҳукумат делегациялари музокаралардан сўнг  "бир қатор келишувларга" эришишган.

«Икки мамлакатнинг ҳарбий техникалари ва ҳарбий ходимларини чегара ҳудудларидан чиқариб кетиш бўйича қарор қабул қилинди. Шунингдек, томонлар,  давлат чегарасининг баҳсли  қисмларида қурилиш ишларини тўхтатишга келишиб олдилар» , - дейилади ҳукумат хабарида.

«Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарларининг  буйруғига биноан,  чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлатнинг ҳукумат делегацияллари “чегара масалаларини ҳал этиш ишларини кучайтиради».

Ҳукуматдан хабар қилинишича,  қирғиз-тожик чегарасидаги вазият барқарор;  чегара можароси туфайли уйларини ташлаб кетган Максат қишлоғи аҳолиси  қайтиб келишди.

«Икки ўлканинг ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари чегара зоналарида қўшма патрул хизматини ўтказмоқдалар», —  деб қўшимча қилинди ҳукуматдан.

Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги вазият 16 сентябр куни кечаси ёмонлашиб кетган. Икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма бўлиб, натижада бир қирғиз ва уч тожик аскари ҳалок бўлган.

Яна 13 қирғизистонлик яраланиб, уларнинг  ўн нафари даволаниш учун Бишкекка етказилган. Тожикистон томони 12 жабрланувчи ҳақида хабар берган. Икки мамлакат расмийлари воқеада бир-бирларини айблаб, норозилик ноталарини алмашганлар.