«Апрель»нинг сайтига бир кун ичида беш карра хакер ҳужуми уюштирилган

29

«Апрель» интернет канали муҳаррирлари 19 сентябр куни хабар қилинишича каналний сайти бир кун давомида беш карра DDoS ҳужумига дучор бўлган.

DDoS ҳужуми — ҳужумнинг сервер ёки сайтга нисбатан энг кенг  тарқалган усулларидан биридир. Ҳужум пайтида талаб қилинган манбага жуда кўп сонли сўровлар юборилиб, сервер барини қайта ишлашга улгурмай қолади. Шу сабабли, сайтларнинг ёки сервисларнинг ишида носозликлар яралади. Баъзан улар ҳатто умуман ўчиб қолиши мумкин.

«Бизнинг техник мутахассисларимиз фикрига кўра, беш ҳужум тенг уюштирилган. Улар ўз вақтида блокланди», — деб айтилади каналнинг билдирувида.

Шунингдек таҳририят бир ойдан кўпроқ вақт олдин номаълум манба яширин турда уларга бўлувчи  «кучли» хакерлик ҳужумлари ҳақида олдиндан огоҳлантирганини билдирди.

«Манбанинг сўзларига кўра, у ҳужумларнинг мақсади - матнларга ўзгартириш киритиб, «Апрель» телеканалининг таҳририятини “Миллатлараро низо” ва "ҳокимиятни зўрлик билан ағдаришга чақириш" да айблаш. Аноним манбаа кўра, IT-мутахассисларига буюртма Қирғизистон Президенти девонидан бўлганини билдирган», - дейилади «Апрель»нинг хабарида. 

Ўлкадаги сиёсий вазиятни ва телеканалнинг «мажбуран ёпилганлигини» ҳисобга олган ҳолда таҳририят бу версияни «ҳақиқатга яқин» деб ҳисоблайди.

Мақола эълон қилиниши арафасида изоҳ олиш учун «Клооп»нинг президент девонининг матбуот хизмати билан боғланишга уриниши бефойда бўлди. 

Ҳукумат «Апрель» телеканалининг офиси ва мулкини 9 апрел куни қамоққа олган. Бу Алмазбек Атамбаев ҳибсга олинганидан бир кун кейин содир бўлди. Ҳукумат ҳибсга олиш сабабини собиқ президентни "оғир жиноятларда" гумон қилинаётгани билан изоҳлаган.

Спецназчилар журналистларни бинодан чиқариб, телекеналнинг  офислари жойлашган қаватдаги барча иш кабинетларини муҳрлаб қўйишган. Бир ой ўтгандан кейин «Апрель» таҳририяти интернетда эфирга чиқишга ўтиши ҳақида  билдирган.