Атамбаевнинг тарафдорлари давлатга 8 млн сомдан ортиқ зарар етказган — ИИВ

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмаз Орозалиев ва Памир Асанов Қўй-Тош  воқеасини текшириш бўйича давлат комиссиясининг йиғилишида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари тўқнашувлар пайтида давлатга 8,2 миллион сом зарар етказганини билдиришди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ўринбосарлари 19 сентябрда Қўй-Тошдаги тўқнашувларни текшириш бўйича давлат комиссияси аъзоларига ҳисобот беришди.

Алмаз Орозалиевнинг сўзларига кўра, 8 августдан 9 августга ўтар кечаси номаълум шахслар Бишкекдаги биноларга қарийб 1,5 миллион сом зарар келтиришган.

«“Бишкексвет” муниципал корхонасига 53 минг сом, “Бишкекасфальтсервис”га — 110 минг сомга зарар етказилган. Шунингдек автобус ойналари ҳам синдирилган - 1,2 миллион сом. Энг йирик зарар милициянинг Беш-Кунгой қишлоғидаги бўлимига етказилган», — деб билдирди у.

Унинг ҳамкасби Памир Асановнинг сўзларига кўра, Қўй-Тошдаги можарода жами 52 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

«Қўй-Тош воқеалари бўйича 16 киши қўлга олиниб, уларнинг саккизтаси ҳибсда. Бишкекдаги оммавий тартибсизликлар факти бўйича етти киши қўлга кейин этти киши ҳибсга олинган, улардан бештаси ҳибсга олинган », - деди Асанов.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича махсус операция 7-8 август кунлари ўтказилган. Операциянинг биринчи кунида хавфсизлик кучлари Атамбаевни қўлга ололмаган, орадан неча соатдан ўтгандан кейин спецназчилар  собиқ президентнинг тарафдорларига таслим бўлишга мажбур бўлишган.

 Атамбаев 8 августда бир неча соат давом этган музокаралардан кейин ҳукуматга таслим бўлган.  Шу куни кечқурун унинг минг нафарга яқин тарафдорлари Ала-Тоо майдонига йиғилган. Улар амалдаги ҳукуматга қарши шиорларни бақириб,  "тажовузкор кайфиятда" бўлишган. Милиция уларни бир неча соатдан кейин тарқатиб юборган.