Атамбаевнинг тансоқчиси уни туғилган куни билан табриклагани учун МХДҚдан ҳайдалди — адвокат Жоошев

407

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 9-хизматидаги ишидан бўшатилди. Бу ҳақда собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев ёзиб чиқди.

Жошевнинг сўзларига кўра, Сагимбаевни Қадир Атамбаев отасининг туғилган куни муносабати билан тайёрлаган қисқа табрик лавҳасида тасвирга тушгандан кейин ишдан бўшатилган.

«[...] 9-хизматнинг ички йўриқномасига биноан ходимларга жамоатчиликка видео мурожаатлар қилишга, журналистларга изоҳ беришга таъқиқ солинади. Аммо кимнидир, шу жумладан видео орқали табриклаш ҳам таъқиқланмаган», - деди адвокат.

МХДҚнинг матбуот хизматидан «Клооп»га Сагимбаевнинг ишдан олиниши бўйича маълумотга изоҳ берилмади. МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулаймоновдан ҳам изоҳ олишнинг иложи бўлмади.

Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. У бир қатор иш бўйича, шу жумладан коррупцияга оид ишларда ҳам тергов қилинмоқда. Собиқ президент 26 октябргача ҳибсда сақланади.