Жээнбеков двигатели ишламай қолган самолётни қўндирган учувчини мукофотлади

422

Президент Сооронбай Жээнбеков двигатели ишламай қолган самолётни қўндира олган учувчи Дмитрий Палашкинни «Эрдик» медали билан сийлади. Ҳавода двигатели ишламай қолган самолётда 96 йўловчи бўлган. Давлат мукофотларини топшириш маросими «Ала-Арча» қароргоҳида 19-сентябрда бўлиб ўтди. 

«Ҳаётда қаҳрамонлик учун доим ўрин бор. Қаҳрамонлик учун биринчи навбатда ички рух, инсонларга ғамхўрлик, кучли эрк керак», — деди президент.

Давлат раҳбари шунингдек шифокорларга, маданият ходимларига ва спортчиларга медалларни топширди. 

Палашкин бошқараётган самолёт 2018 йили мартда шошилинч қўнишни амалга оширган. 

 

У Бишкекдан Баткенга парвоз қилган, аммо 30 дақиқалик парвоздан кейин самолётнинг чап двигатели ишламай қолиб, самолёт қайта «Манас» аэропортига муваффақиятли қўндирилган. 

Жами бўлиб самолёт бортида 96 киши бўлган, шошилинч қўниш вақтида ҳеч ким жабрланмаган.