Қирғизистон чегара хизмати билдиришича, Тожикистон фуқаролари 18-сентабр куни кечка яқин Боткен вилоятидаги Боткен туманининг Жака-Орук қишлоғи яқинидаги баҳсли чегара участкасида қурилиш ишларини тўхтатган.
Боткен вилояти чегара хизмати бошқармаси Клоопга Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари ўртасидаги музокаралардан сўнг қурилиш ишлари тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
Қирғиз расмийлари тожикистонликларнинг айнан нимани қурганларини билишмайди. Икки мамлакат чегара хизматлари мунозарали чегара ҳудудларида можароларнинг олдини олиш учун музокараларни давом эттирмоқда.
Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида қуролли отишма 16 сентябр куни кечқурун содир бўлган. Отишма оқибатида бир қирғиз ва уч тожик ҳарбийси халок бўлган. Қирғиз расмийларининг хабар беришича 13 киши яраланган, тожик расмийлари эса 12 киши жароҳатланганини хабар қилган.
Икки мамлакат расмийлари воқеада бир-бирларини айблашди, шунингдек, норозилик ноталарини алмашдилар.