Тожикистон қирғизистонликлар учун «Кулунду автожол» назорат ўтказиш пунктини қайта очди

458

Қирғизистоннинг чегара хизмати хабар қилишича, қирғизистонликларга «Кулунду автодорожный» назорат ўтказиш пунктидан ўтишга рухсат 18-сентябрь куни тунда берилган. Ҳозирда Тожикистон билан чегарадош беш ўтказма бекатининг бари одатий тартибда ишламоқда.

Тожикистон қирғизистонликлар учун «Кулунду автодорожный» назорат ўтказиш пунктини 17 сентябрда бир тарафлама ёпиб қўйган. Бу икки тарафнинг тўрт фуқароси ҳалок бўлган қирғиз -тожик чегарасидаги можаронинг ортидан бўлган.

Қирғиз ҳукумати 13 киши жабрланганини, тожик ҳукумати эса 12 киши ярадор бўлганини билдирган. Қирғизистон ва Тожикистон мазкур воқеа учун бир-бирини айбламоқда.