«Атамбаевсиз КСДП»нинг етакчиси партия ҳужжатлари ва муҳри йўқолганини билдирди

438

«Атамбаевсиз КСДП» харакатининг етакчиси Сағинбек Абдрахманов 24.kg ахборот агентлигига КСДПнинг муҳри ва рўйхатга олиш ҳужжатлари ғойиб бўлганини айтди. «[...] "Форум"нинг биносида жойлашган партия идорасидаги тинтув пайтида партиянинг муҳри ва рўйхатга олиш ҳужжатлари топилмаган», - деди Абдрахманов.

У бари бир КСДПнинг етакчиси эканини ҳамда партияга бўлган барча ҳуқуқлар унга тегишли эканини қўшимча қилди.

Абдрахмоновнинг билдирувига собиқ президентнинг тарафдори ва парламент депутати Ирина Карамушкина муносабат билдирди. У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Абдрахмановни "ярамас" деб атаб, унинг ҳаракатларини "партияни босқинчилик билан тортиб олиш" дея атаган.

«Ҳеч бир адекват фуқаро Абдрахманов, Жээнбеков учун овоз беришга бормайди, фақат улар КСДПни "тарих ахлатхонасига" ташламоқчи бўлишмоқда [...] Муҳр ва ҳуқуқий ҳужжатларини топа олмайсиз, улар мамлакатда эмас [...] янги партияни рўйхатдан ўтказинг, тайёр нарсага кўниб қолишган эканда», — деди Карамушкина.

12 сентябр куни КСДПнинг «Форум» биносида жойлашган офисларида Ҳарбий прокуратура терговчилари тинтув ўтказган. Атамбаевнинг тарафдорларини эса иш ўринлариги киргизишдан бош тортишган.

КСДП vs. «Атамбаевсиз КСДП»

«Атамбаевсиз КСДП» харакати экс-президент Алмазбек Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг келишмовчилиги ортидан 2018-йилнинг ўртасида пайдо бўлган. .

Апрель ойида Алмазбек Атамбаев Адлия вазирлигининг маълумот базасидаги КСДП раҳбарлигидан йўқолиб қолган — унинг ўрнига Сагинбек Абдрахманов ёзилиб қолган. Абдрахманов Атамбаевдан ўзига партия уставини, муҳрини ва кўчма ҳамда кўчмас мулкларини ўтказиб беришни талаб қилган.

Кейинчалик Бош прокуратура Адлия вазирлигининг базасида етакчининг исми алмашиб кетганлигига боғлиқ текширув бошлаган.

Атамбаев ва Жээнбековнинг келишмовчилиги ўлканинг энг йирик партиясини парчалашга олиб келган.КСДП ўзини ҳозирги ҳукуматнинг муҳолифати деб эълон қилган, аммо фракциядаги депутатларнинг кўпчилиги Жээнбековни қўллашади.