Тожикистон аниқланмаган ҳудудда қурулиш ишларини давом этмоқда — Чегара хизмати

Баткен тумани. Қирғиз-тожик чегарасидаги баҳсли ҳудуд. Сурат: "Марал ФМ" нашри

Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Бўрубаева «Клооп»га Боткен вилоятининг Боткен туманидаги аниқланмаган ҳудудида Тожикистон фуқаролари қурилиш ишларини давом эттираётганини билдирди.

«Боткен туманининг Жака-Орук қишлоғига яқин ердаги аниқланмаган ҳудудда қурулиш ишларини тўхтатиш бўйича Қирғизистон Тожикистон билан музокаралар олиб бормоқда», - деб тушунтирди Борубаева.

Вазирлик маълумотига кўра, тожик томони 14 сентябрда чегарага яқин икки ҳудудда қурулиш ишларини бошлаган. Қирғизистон чегара хизматига кўра, қўшни мамлакат фуқаролари Боткен вилоятининг Боткен туманидаги Максат ва Жака-Орук қишлоқлари яқинида баҳсли ҳудудда номаълум буюмларни қуришни бошлашган.

Икки томонлама музокаралардан кейин Максат қишлоғига яқин ердаги қурулиш тўхтагани хабар қилинган, аммо 16 сентябрь куни ушбу ҳудудга яқин қирғиз-тожик чегараси ўртасида отишма содир бўлган.

Бунинг натижасида қирғиз аскари ҳалок бўлган ва яна 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 17 сентябрь куни эса жароҳат олган ўн киши Бишкекка етказилган.

Тожикистон ҳукумати уч ҳарбий хизматчининг ўлгани ва 12 кишининг яраланганини хабар қилди. Икки давлат ҳукумат раҳбарлари 17 сентябрь куни музокаралар ўтказиб, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишган.