Бишкек: Ўзини МХДҚ ходими деб таништириб россияликларни тўнаганлар қидирилмоқда

504

Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, талончилик 17 сентябр куни Бишкек-Торугарт трассасида содир бўлган.

Милициянинг маълумотига кўра, номаълум шахслар Россия фуқаролари ўтирган машинани тўхтатиб, ўзларини Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимларимиз деб таништиришган.

Шундан сўнг, улар россияликлардан ҳужжатларни сўраб, сумкаларини текшириш чоғида сездирмай 10 минг рублни олиб қочиб кетишган.

Милиция ўғриликда гумон қилинувчилар МХДҚда ишламаганлигини аниқлаган. Улар ҳозирда қидирилмоқда.

Kaktus.Media нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбаларига таяниб, жароҳатланган россияликлардан бири суд раиси бўлганлиги ҳақида хабар берган.