Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон элчисига чегарадаги можаро сабабли норозилик нотасини топширди

472

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати 17-сентабрда билдиришича, Тожикистон элчиси Суҳроб Хўжа Олимзодага қаршилик нотаси топширилган Қирғиз томондан тожик дипломатлари билан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев учрашган.

Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон чегара қўшинларининг «ноқонуний ҳаракатларига кескин норозилигини» билдирди.

Ниязалиев Тожикистон томонининг ўқотар қурол ишлатилишига «йўл қўйиб бўлмаслиги кераклиги» таъкидлади.

«Мазкур воқеа тожик томонининг қирғиз-тожик давлат чегараларининг аниқланмаган қисмида ҳарбий кузатув пунктини қура бошлагани оқибатида рўй берди. Бу қирғиз томони билан келишмасдан амалга оширилган», - дейилади ТИВ хабарида.

ТИВнинг қайд этишича, тожик томонининг ҳаракатлари жорий йилнинг ёзида чегара масалаларини муҳокама қилган икки ўлканинг президентлари Сооронбай Жээнбеков билан Имомали Раҳмоннинг учрашувларида эришилган «келишувларга мос келмайди».

Шунга қарамай тожик томони чегарадаги вазия тқирғиз ҳарбийларининг ҳаракатлари туфайли оғирлашганини хабар қилган. Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинларига кўра, 16 сентябрь куни кечқурун «қирғизистонликлар аввал имзоланган келишувларга зид равишда номаълум тузилмани қуришга киришган».

Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги вазият 16 сентябрь куни кечқурун кескинлашган. Отишма натижасида бир қирғиз аскари ҳалок бўлган, яна 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 17 сентябрь куни яраланган ўн киши самолёт билан Бишкекка келтирилган.

Қирғизистон ва Тожикистон содир бўлган воқеаларда бир-бирларини айблашди. Тожикистон томони 12 кишининг яраланганини хабар қилди, аммо кейинчалик тожик ОАВлари тўқнашувда уч тожикистонлик аскар ҳалок бўлганини айтишган.
Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедкали Абилгазиев можаро юз берган жойга борган, президент Сооронбай Жээнбеков эса чегарадаги вазият сабабли кенгаш ўтказган.