Воқеа №11 троллейбусда бўлган. Ҳайдовчи ва йўловчи ўртасидаги тортишувнинг видеоси «Инстаграм»га чиқарилган.
Видеодан жамоат транспортининг ҳайдовчиси аёлга «сасияпсан» деб айтаётганини кўриш мумкин. Йўловчи аёл ҳайдовчига ундай эмас деб ишонтиришга уринганига қарамай натижада троллейбусдан чиқиб кетган.
Троллейбус бошқармаси директорининг ўринбосари Мурат Уметов Kaktus Media нашрига билдиришича, воқеани ўрганиш бўйича комиссиянинг йиғинидан кейин ҳайдовчи ишдан бўшатилган.
«№11 троллейбуснинг ҳайдовчиси комиссияда бошқа йўловчилар унга қари аёл “сасияпти” деб шикоят қилишган, шу сабабдан троллейбусдан чиқишни илтимос қилишга мажбур бўлганини айтган», — деб айтиб берди Уметов.