Лиқ тўлган маршруткадаги боланинг сурати Қирғизистонда олинмаган — ЙҲХТББ

505

Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг  (ЙҲХТББ) матбуот хизматидан лиқ тўлган маршрут таксидаги боланинг сурати Қирғизистонда тасвирга олинганини «Клооп»га рад қилишди.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган боланинг сурати қўлланувчилар орасида баҳсларга сабаб бўлган. Айрим фойдаланувчилар сурат Қантда олинганини айтишган. Деразада маршрут ёпиштирилганига қарамай суратнинг сифати яхши бўлмагани учун уни аниқ кўришнинг иложи йўқ.

ЙҲХТББдан Қирғизистондаги маршрут таксиларнинг барини текширишганини ва уларнинг орасида 6 рақам билан қатнаган машина йўқ эканини хабар қилишди.

«Бизда техник назорат бўйича ҳудудий бўлимлар мавжуд [...] Улар Қирғизистоннинг ҳудудида бундай маршрут йўқ деб айтишмоқда», — деб билдиришди ЙҲХТББдан.

У ердан мамлакатда маршрут таксиларни рақамларининг бари бир хонали сондан уч хонали сонгача эканини қўшимча қилишди. Битта рақамли жамоат транспорти Сўқулуқ, Баткен ва Қант шаҳарларидагина юради. У ерда маршруткалар 1,2,3 ва 4 рақамлари билан бўлиштирилган.