Таласдаги кўчманлар ўйини: Ипподром очилиш кунида ҳам таъмир давом этмоқда

491
Сурат: Касим Рахманкулов

15 сентябр куни журналист Қасим Рахманқулов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Таласдаги Миллий кўчманлар ўйинлари ўтувчи ипподромни ҳали мусобақага тайёр эмаслигини билдирган. Унинг айтишича, от майдонини ўйинларга тайёрлаш учун  «қурувчилар уч кеча-кундуз ухлашмаган. 

«Улар [тўсиқларни] ёмғирда бўяшмоқда, ўриндиқларни эндигина ўрнатишмоқда, бу темир тундукларни тўсиқларга пайвандлашни хали ҳам бошлашмади, вип зонадаги ғиштларни қўйиб битишгани йўқ ғишт ишлари ҳам тугалланмаган», деди у.

«Клооп»нинг мухбири Азамат Каработоев ипподромдаги таъмирлаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Унинг айтишича, қурувчилар стадионга кириш жойидаги аркани таъмирлаб, деворларга ўрнатилувчи  ва тўсиқларга осиб қўйиладиган тунукларни бўяшмоқда. 

Сурат: «Клооп» учун Бекбосун Маратбек ўғли

Бироқ, Давлат қурулиш агентлигидан "Клооп"га билдирилишича,«ипподромда таъмир ишларининг бари якунланган». Уларнинг сўзларига кўра, стадионни реконструкция қилишга 30 миллионга яқин пул сарфланган.

«Ташкилий ишларгина қолди — баннерларни кечгача илиб тугатиш. Кеча ўйиннинг бошланишига таъсир қилмайдиган кичик ишлар қилинган», — деб билдиришди муассасадан

Биринчи Миллий кўчманлар ўйинлари Таласда 16-21 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан келган спортчилар миллий спорт ўйинлари бўйича беллашадилар.