Жалолобод: Милиция 18 ёшдаги бола тарафидан «калтакланган» пенсионернинг воқеасини текширади 

483

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев «Клооп»га билдиришича, Сузоқда қўшни бола тарафидан калтаклангани айтилган пенсионер Юрий Губайдулиннинг воқеаси «Безорилик» моддаси билан судгача текширувга олинди. 

«2001-йили туғилган турғун экин сувига навбат ортидан пенсионерни кетмон билан чопиб юборган. У ҳам мени урди деб қарши ариза ёзиб касалхонага ётиб олган. Тарафларга суд-тиббий, суд-биологик экспертизалар тайинланиб, иш тергалмоқда», — деди Жээнтаев.

Губайдулин ҳозирда вилоят клиник касалхонада. Касалхонанинг бет-жағ бўлимининг етакчиси Абдикадир Исаев «Азаттык» радиосига пенсионернинг жағига 2-сентябрда операция қилинганини, унинг аҳволи қаноатланарли бўлганини маълум қилган. 

Пенсионер «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига ва президентга мурожаат қилиб, тергов ишларини назоратга олишни илтимос қилди. 

Жанжал 25-августда экин суви ортидан чиққан. Пенсионер билан 18 ёшдаги қўшни бола сувни талашиб тортишиб кетишади. Низога боланинг акаси келиб аралашади. Губайдулиннинг айтишича, у кетмоннинг зарбидан ҳушуни йўқотиб, касалхонага етказилган.