Бишкек: Аёвсиз муштлашувга қатнашганлар икки ойга  ТИЗОга киритилди

464
«Жалбырак ТВ» ютуб каналининг видеосидан скриншот

Бишкекнинг Свердлов туман суди 7-сентябрда икки кишини калтаклаб,  улардан бири вақтинча комага тушиб қолгани муштлашувга қатнашганларни тергов изоляторига (ТИЗО) киргизди.

Муштлашувнинг икки иштирокчиси ТИЗО-1 қамоғига икки ойлик муддатга киргизилган. Шубҳалиларга қарши «Қотилликка уриниш» моддаси бўйича айб қўйилган. Улар 10 йилдан бошлаб озодликдан ажратилиши мумкин. 

Аввалроқ шубҳалилар қидирувга олингандан кейин бир неча кун ўтгач ўз ихтиёрлари билан милицияга таслим бўлишган. Аммо милиция улар айбларини ҳис қилиб, ўзлари келмаган, улар махсус операциянинг вақтида қўлга олинганини айтган. 

Тўрт киши иштирокидаги аёвсиз муштлашув Бишкекнинг Ахунбаев ҳамда Курчатов кўчаларининг кеслишида 28-августда юз берган. Натижада икки киши оғир жароҳат олган. Кейинчалик уларнинг бири комага тушиб, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолган. Иккинчи жабрланувчига операция талаб қилинган. 

Жанжал чиққан ерга келган милиционерлар дастлаб жанжалга иштирок этган икки кишини қўлга олган ва  шундан сўнг қўйиб юборган. Аммо кўп ўтмай қайта қидирувга беришган. Милиционерларга нисбатан эса текширув ишлари бошланган.

Милицияларга қарши олиб борилган хизмат текшируви натижасида ИИВ Чуй ВИИБнинг  майори «ишончни йўқотгани» учун ишдан олинган.  Милициянинг майори муштлашганлардан бирининг акаси экани маълум бўлган.  

Майордан ташқари, Ленин РИИБининг тергов хизматининг раҳбари билан терговчиси хизматларидан бўшатилиб, айни РИИБнинг инспектори билан ходимнинг ёрдамчисига ҳайфсан эълон қилинган. 

Кейинчалик милиционерлар ҳам тергов қамоғига киргизилган. Уларнинг адвокати милиционерлар муштлашув иштирокчиларини навбатчи бўлимга олиб келиб топширишган, уларни ўша ердан бўшатиб юборишганини билдирган.