Қаттиқ шамол сизга ва сизнинг мулкингизга дарахт қулади. Ким айбдор? Мэрия ва юрист жавоб беради 

453

Албатта, шаҳарда дарахтнинг қулаши сабаб жабрланиш эҳтимоли оз. Аммо қаттиқ шамол бўлганда дарахт мулкингизга, масалан, машинангизга зиён етиши мумкин. Бундай вазиятларда нима қилиш керак? 

Охирги марта бундай воқеа 6-сентябрь куни Бишкекда бўлди. Ўшанда машинага дарахт қулаб, усти жиддий деформацияга учраган. Дастлабки версия бўйича, дарахтнинг қулашига чириб кетган томири сабаб бўлган. Автотранспорт эгасининг чиқимга учраганини ҳисобга олмаганда ҳеч ким жабрланмаган. 

Бундай ҳолатларда нима қилиш керак ва ким айбдор? 

Юрист Дмитрий Нонун айтишича, биринчи қилинувчи иш — сизга ёки сизни мулкингизнинг устига дарахьнинг қулашидан келтирилган зарарни баҳолаш керак. Бу коменсация олиш учун қўйилувчи биринчи қадам. 

Иккинчидан, дарахт кимга тегишли эканини аниқлаш керак, чунки бу сиз компенсация талаб қиладиган одамни ёки ташкилотни аниқлайди. 

Агар дарахт «Бишкек яшиллаштириш хўжалиги» қарамоғида бўлса, у ҳолда уларга ариза билан мурожаат қилсангиз бўлади. Идоранинг жавобига кўра судга мурожаат қилиш керак ёки керак эмаслигини хал қилиш керак. 

«Дарахт қайси ҳудудда жойлашганига боғлиқ — “Яшиллаштириш хўжалиги”нинг ёки ЖАБнинг қарамоғида. Бутун шаҳар ҳудудларга ажратилган. Агар дарахт қурулиш компаниясининг ҳудудида бўлса, у ҳолда ўша компания тўлайди», — деб билдирди ишхонанинг матбуот котиби Аида Аралиева.

Агар мулкингиз суғурталанган бўлса, компенсация учун суғурта компания курашади. «Зарарнинг қиймати келишувдаги суғурта маблағидан ҳисобланади, бироқ аввал дастлабки баҳолаш олиб борилади», — деди юрист.

Бироқ, компенсация талаб қилишда ёдга олинувчи айрим ҳолатлар бор. Масалан, агар автомобилингиз рухсат берилмаган жойда тўхтатилган бўлса, келтирилган зарарнинг ўрнини тўлдириш қийинроқ бўлади. 

Агар дарахтнинг қулаши одам ўлимига сабаб бўлса (2016-йили шундай воқеа бўлган), у ҳолда мэриягагина эмас, ҳуқуқ тартибот органларига ҳам мурожаат қилса бўлади. Юристнинг айтишича, милиция текширув ишларини олиб бориб, масъул амалдорларни жалб қилиши керак.