Бишкекдаги муштлашув. Милиционерлар уй қамоғига чиқди

Бишкекнинг Биринчи май туман суди терговнинг фарази бўйича калтаклашга шубҳалиларни қўйиб юборган милиционерларнинг эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқди. Милиция ходимлари 2-ноябрга қадар уй қамоғига қўйиб юборилди. 

Бишкекнинг Биринчи май туман судининг вакили ишни кўриб чиқишда милиционерларнинг хизматдаги ижобий характеристикалари, шунингдек иккиси ҳам оилавий ва кичкина болалари бор экани ёдга олинганини айтди. 

Милиция ходимлари 28-августда Ахунбаев ва Курчатов кўчаларининг кесилиш ерида бишкекликларни калтаклаган икки шубҳалини қўйиб юборишган деб айбланмоқда. 

Жабрланган икки киши оғир жароҳатларни олишган. Уларнинг бири кейинчалик комага тушиб қолган, аммо шифокорлар уни ҳушига келтира олишган. 

Хизмат текширувлари натижасида милиционерларга нисабатан «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Жиноятни яшириш» моддалари бўйича тергов бошланган. 

Санкциялар милициянинг бошқа ходимларига ҳам қўлланилган. ИИВдан Чуй ВИББнинг майори бўшатилган. У муштлашганлардан бирининг акаси бўлган. Бундан ташқари, Бишкекнинг Ленин РИИБнинг тергов хизматининг етакчиси ва терговчиси эгаллаган хизматларидан олиниб, идоранинг инспектори ҳамда ходимнинг ёрдамчисига ҳайфсан эълон қилинган. 

Милиционерларнинг адвокати милиционерлар муштлашув иштирокчиларини навбатчи бўлинмага олиб келиб топширишганини, уларни ўша ердан бўшатиб юборишганини билдирган.