Текебаев қамоқдан чиққанига 10 кун бўлди. Бу орада қандай баёнотлар қилди? 

Уй қамоғига чиқарилган «Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаев охирги 10 кун ичида бир неча нашрга интервью берган. У қандай баёнотлар қилди?

Текебаев — Алмазбек Атамбаевнинг президентлик давридаги муҳолиф сиёсатчи. У 2017 йили 8 йилга озодликдан ажратилган, аммо орадан икки йил ўтгандан кейин Текебаевнинг иши қайта кўрилиб, у уй қамоғига чиқарилган. 

Ҳукумат билан ҳамкорлик ҳақида. Текебаевнинг айтишича, у ҳақиқий сиёсий кучлар, жумладан ҳукумат билан хамкорликка тайёр. Аммо агар муҳим масалалар бўйича компромисс йўқ бўлиб қолса, у ҳукуматнинг, парламентнинг ёки президентнинг харакатларининг хатолигини кўрсатиб туради. 

«Кўплар мен келишим билан барини ўрнига қўйиб, муаммолар хал бўлиб қолади деб ишонишади. Тарафдорларимнинг орасида турли гуруҳлар бор, бунинг устига уларнинг хатто бир-бирига қарама қарши келган, мос тушмаган умидлари ҳам бор. Мен тарафдорларимнинг кўнглини қолдирмай популизмга тушиб кетмай, воситаларда, уларга етиш муддатларида ўзаро ҳамфикрлиликни топишим керак», — деди Текебаев.

Атамбаев ва Жээнбековнинг аразлашуви ҳақида. Текебаев Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги жанжалнинг сабабларини қидиришнинг кераги йўқ деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, мазкур тортишувда энг асосийси — икки сиёсатчи ҳам ўз тўғриларидан қайтмагани ва унинг тарихий аҳамияти. 

Текебаев Атамбаевнинг устидан бораётган суд, ҳукмнинг қонунийлиги ва адолатли эканига шубҳа туғдирмайдиган даражада «жиддийлик ва масъулият билан ошкора» ўтиб, айби далилланиши керак деб айтди. 

«Ҳукумат у Қирғизистоннинг манфаатларига ва қонунийлигига қарши оғир жиноятларни қилган ва куч тузумларида буни исботлаш учун фактлар етарли деб ҳисоблайди. Бу процесснинг мисли кўрилмаганлиги шунда», — деди Текебаев.

Унинг айтишича, мазкур процесс Жээнбеков учун ҳам муҳим, чунки у президентлик муддати тугагандан кейин, тўрт йилдан сўнг Атамбаевнинг ўрнида бўлиб қолиши мумкин. 

Ўшнинг собиқ мэри Мирзакматов ҳақида. Текебаев уни «сиёсий қувғиннинг» ягона «қурбони» деб атади. Мирзакматов Ўшдаги эстакада кўпригининг қурулишидаги коррупция бўйича айбланган. 2013-йили унга қарши «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. 2014 йили баҳорда собиқ мэр ўлкадан қочиб кетган. 

Ўзига қарши қўзғалган иш ҳақида. Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш айби бўйича унга қарши қўзғалган иши ҳақида айтиб берди. Текебаевнинг айтишича, қўлга олинишидан олдин 2016 йилнинг февралида Венада юрганда уни аввалдан тайёрланаётган қамаш бўйича огоҳлантиришган. 

«Атамбаевга чет ўлкада қолганим фойдали эди. Бу мен автоматик турда айбимни бўйнимга олганимни, қўрқоқ деганини билдирар эди. Бу вариант ишга ошмай қолиб қайтиб келдим, мени қамашди, улар Б режасини ишга ошира бошлашди», — деди у.

Унинг айтишича, Б режасининг маъноси шундай бўлган: агар у айбини тан олса, унга нисбатан озодликдан ажратишга боғлиқ бўлмаган жазо кўрилар эди. «Албатта, мен бунга ҳам бормадим», — деди Текебаев. У ишининг қайта кўриб чиқилаётганининг асосий вазифасини  — ҳақиқатга эришиш деб билдирди.