Атамбаев президент вақтида муваффақиятлари, йўл қўйган хатолари ва Сооронбай Жээнбеков ҳақида

510

OCA MAGAZINE нашри Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг интервьюсини эълон қилди. «Открытая Центральная Азия» («Очиқ Марказий Осиё») журнали бу  интервьюни Атамбаев қўлга олинишидан бир неча соат аввал олган. Унда муҳолифатчи лидер ўзининг президентлик вақтидаги муваффақиятлари ва йўл қўйган хатолари ҳақида айтиб берган. «Клооп» унинг суҳбатини баён қилиб беради. 

Жээнбеков — хатолик

Атамбаев ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековни ўзининг вориси қилишдан аввал танқидий назар билан етарлича ўрганмаганини айтди. 

«Шу хатонинг натижасида ўлканинг ривожланиши секинлаб қолди», — деди у.

Атамбаев 2017 йили «Жээнбековнинг президент бўлиб сайланишини чиндан истаганини» тан олди. Унинг айтишича, унга «кўпчилик иккинчи президентлик муддатга қайта сайланишни» таклиф қилишган, аммо у  «бошқарув муддати автоматик турда узайтириш ғоясидан ихтиёрий бош тортишнинг ўрнагини кўрсатиш» учун таклифдан бош тортган. 

У парламент бошқарувига ўтказишни охирига чиқаришга улгурмай қолганини ва «йрим одамларни» билиб ё билмай хафа қилганини ҳам янглишлик деб атади. 

«Сооронбай Жээнбеков сайлов олдидаги барча нутқалрида менинг сиёсий йўлимни давом этишини ва бошқарувнинг парламентлик формасига ўтишини ваъда қилган. Бу вазиятда ўлканинг лидери президент эмас, премьер-министр бўлиши керак эди», — деб айтди у. 

Собиқ президент уни даҳлсизликдан ноқонуний ажратишган деб ҳисоблайди. 

«Мени экс-президент иммунитетининг мақомидан ажратиш бўйича парламентнинг қарори ҳуқуқий кучга эга эмас — жавобгарликни белгиловчи ёки оғирлатувчи қонун ўтган даврга нисбатан қўлланилмайди», — деб айтиб берди у.

Атамбаев «ҳокимият амалига ўтириш» режасида йўқ эканини айтиб, амо унинг тарафдорлари 2020-йилдаги парламент сайловига қатнашишини билдирди. 

«Афсуски, деярлик сайлов битиши билан давомчим бошқа йўл билан кетди. У популизмнинг ва коррупцияга қарши кураш бўйича шиорларнинг ёрдами билан халқ орасидаги умидни туғдира олди. Дастлаб унга ишонишган. Бироқ, бир ярим йил ўтгандан кейин халқ ислоҳотлар оқсаётагнини кўрди. Бир оилавий кланнинг қоидаси қайта ишлай бошлади. Мен ва менинг номимга яқин бўлганларнинг бари баробар қораланмоқда», — деди Атамбаев.

Беш муваффақият

Атамбаев президент вақтидаги муваффақиятлари ҳақида айтар экан, асосий беш йўналишни таъкидлаб ўтди: энергетика ҳавфсизлиги, транспорт мустақиллиги, савдо-сотиқ, ҳарбий ҳавфсизлик ҳамда сайлов тизимини мукаммаллаштириш. У булар ҳақда аввал ҳам «Атамбаевга қадар армия ва свет йўқ эди» деб халқнинг олдида айтиб келган. 

«Мен президент бўлиб турган йиллари биз мазкур энергетика доирасинигина қурмасдан, шунингдек икки кучли подстанцияни қўйганмиз, қувватлиликни кўпайтирганмиз. Шу билан Қирғизистон иқтисодининг ўсиши учун энг муҳим энергетика ресурсининг резервини таъминлаганмиз. Бу билан бирга ўлкамиздаги энг йирик бўлган Тўқтағул сув электр подстанциясининг реконструкциясига киришганмиз», — дейди Атамбаев. У шунингдек «табиий газнинг узлуксиз етказилишини таъминлаган» «Газпром» билан тузилган келишувни таъкидлаб ўтди. 

Транспорт мустақиллиги деб у янги йўлларнинг қурулиши ва эски йўлларнинг таъмирланишини айтмоқда. 

«Мен президентлик хизматидан кетгунга қадар биз шахсий транспорт доирасининг қурулишини деярлик якунлаб қолганмиз. Жанубий-Шимолий янги автойўли Қирғизистоннинг барча регионларининг ўртасидаги транспорт алоқаларини соддалаштиради», — деди Атамбаев. Собиқ давлат раҳбари бу «ҳудудий фарқларни бартараф қилишга ёрдам беради ва Қирғизистоннинг сайёҳлик потенциалини кўтаради» деб ҳисоблайди.

Савдо-сотиқдаги муваффақиятлар деб Атамбаев ЕОИИга киришини, қирғиз-рус тараққиёт фондининг тузилишини ва «саноат ишхоналарининг бора-бора қайта тикланишини» айтмоқда.

Собиқ президентнинг фикри бўйича, қирғиз армияси «катта бўлмасада, етарли тайёрланган, қуролланган ва молиявий томондан таъминланган», унинг даврида ўтган сайловлар эса халқаро кузатувчиларни «ошкоралик билан сайловнинг демократик жараёнларини таъминлаш жиҳатидан олиб қараганда, Қирғизистон — Марказий Осиёдаги шубҳасиз лидер» эканига ишонтирган. .

Атамбаев президент бўлиб турганда «сайлов тизимини тўлиғи билан ислоҳатлаш» амалга ошган деб ҳисоблайди. 

«Энди сайловчиларга биометрик паспорт бўйичагина овоз беришга рухсат берилган, панжаларнинг излари эса хакерлардан мустаҳкам ҳимояланган электрон маълумотлар базасининг ёрдами билан аниқланади. Биз бу билан бир киши бир неча сайловчилар учун овоз бериш амалиётини йўқ қилдик.Овоз бериш учун автоматик урналарни киргиздик, бу қоида бузишнинг яна бир турини — бюллетенларнинг тўпи билан солинишини йўқ қилди», — деди у. Унинг фикрича, «ҳозиргача дунёнинг кўпчилик ўлкаларида, хатто Европанинг ичида ҳам бу каби инновациялар йўқ».

Атамбаев унинг даврида «аҳолининг даромади ўсиб, ўлканинг ЯИМи эса деярлик икки ҳиссага кўтарилган» деб ҳисоблайди.

«Қирғизистон кириб қолди деб айтилаётган қарз қуллиги ҳақида айтсам — бу ёлғон. Ўзинглар баҳо бериб кўринглар: Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2010-йилдан 2017-йилга қадар 3,4 миллиард долларга ўсган. Айни вақтда Қирғизистоннинг ташқи қарзи 1,3 миллиард долларга кўпайган. Бизнинг Хитойга бўлган қарзимиз 1,7 миллиард долларни ташкил қилади», — дейди Атамбаев.