Норин вилоятининг етакчиси хизматдан кетиш бўйича ариза ёзди

423

Бу ҳақда «Клооп»га ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Аманбай Кайиповнинг матбуот котиби Майрамбек Омурбаев билдирди.

«Аманбай Кайипович ишдан ўз истаги билан кетиш ҳақида ариза ёзганини тасдиқлайман. Нима сабабдан кетганини, аризани қачон ёзгани бўйича менга номаълум», — деб тушунтирди Омурбаев.

Дастлаб Аманбай Кайиповнинг истеъфоси бўйича хабар 4-август куни кечда пайдо бўлган — ОАВлар бу хабар бўйича ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзиб чиқишган. Уларнинг маълумотига кўра, Кайиповнинг ўрнига бу хизматга Нориннинг ҳоирги мэри Эмил Алимкулов тайинланиши мумкин.

Бироқ 5-сентябрь куни эрта билан Кайиповнинг администрацияси дастлаб бу янгиликни инкор қилиб, амалдор «расмий турда ишламоқда» деб билдиришган.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати Кайиповнинг истеъфоси бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.

Амалдор Норин вилоятининг Кенеш қишлоғида контейнердан ташкил топган мактабнинг атрофидаги жанжал асносида истеъфога кетди.

Ҳаммуаллиф: Элвира Султанмурат қизи