Муштлашув иштирокчилари милицияга ўз ихтиёри билан келди — видео

396

Бишкекдаги муштлашувга иштирок этган икки йигитни милиция бир неча кундан бери излаётган эди ва улар ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларига ўз ихтиёрлари билан келди. Уларнинг Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармасига навбатма-навбат кириб келаётганлиги ҳақидаги видеони «Жалбырак ТВ» каналининг журналистлари эълон қилди.

Бир соатдан сўнг ҳуқуқ тартибот органларига иккинчи йигит келган. Ундан сўнг уларни терговчи хонасига олиб боришган. У айбловларни тушунтирган ва эҳтиёт чораси бўйича суд қарорини ўқиб берган. Уларга ҳамроҳлик қилган «Жалбырак ТВ» канали журналистининг айтишича, йигитлар вақтинчалик тергов қамоғига киргизилди.

Аммо бир неча ОАВ Бишкек шаҳар милициясининг матбуот хизматига таянган ҳолда, ҳуқуқ тартибот органлари қидирувдагиларни қўлга олди деб ёзган. Материал эълон қилиниши олдидан «Клооп» журналистининг милиция матбуот котиби билан боғланиш ҳаракатидан натижа чиқмаган.

Тўрт киши иштирок этган жанжал Ахунбаев ва Курчатов кўчаларининг кесилишида 28-августда содир бўлган. Жанжал натижасида икки киши оғир жароҳат олган. Кейинроқ улардан биттаси комага тушган ва шифокорлар унинг умрини сақлаб қолган. Иккинчи жабрланувчига операция талаб қилинади.

Жанжал чиққан ерга келган милиционерлар дастлаб жанжалга иштирок этган икки кишини қўлга олган ва  шундан сўнг қўйиб юборган. Аммо кўп ўтмай қайта қидирувга беришган. Милиционерларга нисбатан текширув ишлари бошланган.

Натижада ИИВ «ишончни йўқотгани» учун Чуй ВИИБнинг  майорини ишдан олган — укаси жанжалга иштирок этгани учун уни қидирувга берилган. Собиқ милиционер МХДҚга сўроққа чақирилди.

Бундан ташқари Ленин туман милициянинг тергов хизматининг бошчиси ва терговчи эгаллаган хизматидан бўшатилган. Инспектор ҳамда навбатда турган хизматчи ёрдамчисига қаттиқ ҳайфсан эълон қилинган.