Ҳарбий лицейдан 50га яқин ўқувчи қочиб кетган — ОАВ

438

24.kg маълумот агентлиги ўз маълумотларига таянган ҳолда Дайир Асанов номли ҳарбий лицейдан 50каа яқин ўқувчи қочиб кетганини ёзиб чиқди. Уларнинг маълумоти бўйича, воқеа 5-сентярбда бўлган ва қочиб кетганларнинг бари 11-синфда ўқишган.

Журналистларнинг маълумотига кўра, ўқувчилар «кун тартибининг оғирлиги ёқмаганлигидан» қочиб кетганлар.

«Короче» телеграм канали билдиришича, лицейдан ўзбошимчалик билан 56 ўқувчи кетиб қолган ва кейинроқ 54таси қайтиб келган. Лицейдан «Клооп»нинг хабарчисига бу ҳақида «маълумоти йўқ» эканини айтиб, изоҳ беришдан бош тортишди.

Бош штабнинг матбуот хизмати «Спутник»ка хабар беришича, лицей ўқувчилари «Жанубий магистралдан югуриб келиш учун» ўқув жойидан ўзбошимчалик билан кетиб қолган. Лицей раҳбарияти улар билан профилактик суҳбат олиб борган.