Депутат Насир Мусаев соғлиги сабаб мандатини топширди

410

Парламентарий Насир Мусаев депутатлик ваколатларидан воз кечди. Мусаев Жогорку Кенешда «Кыргызстан» фракциясидан депутат бўлиб ишлаган.

Марказий сайлов қўмитасининг матбуот хизматидан «Клооп»га хабар қилишича, комиссия аъзолари Мусаевнинг мандатини топшириш бўйича мурожаатини эртага, 6-сентябрда кўриб чиқади.

«Кыргызстан» фракциясининг лидери Алмазбек Баатырбеков 24.kg ахборот агентлигига маълум қилганидек, Мусаев соғлиқ вазиятига боғлиқ ҳолда депутатлик ҳуқуқларидан воз кечишга қарор қилган.

«У [парламентнинг йиғинларини] кўп қолдирар эди, мартда фракция Мусаевни мандатдан ажратиш бўйича масалани хал қилиб беришни илтимос қилиб тармоқ қўмитасига мурожаат қилган», — деди Баатирбеков.

Депутатлар Мусаевни депутатлик мақомидан ажратиш масаласини апрель ойидаёқ кўриб чиққан эди. Аммо ўша вақтда депутатлар бир фикрга кела олишмаган.

Насир Мусаев 2018 йилнинг апрель ойида қасамёд қилиб, депутатлик хизматига киришган. «Кыргызстан» фракциясининг котибияти раҳбари Аманкул Токтогулов билдиришича, ўша вақтдан бери Мусаев парламентнинг бирорта ҳам йиғинига келмаган.