Контейнер мактаб. Ҳукумат мактабни кейинги йили қуриб беришни ваъда қилди

428

Ҳукумат Норин вилоятининг Кенеш қишлоғига мактабни фаоллар ёрдамини олмаган ҳолда мустақил равишда қуради. Ҳукуматдан билдирилишича, мактабнинг қурулишига ҳужжатлар тайёр, аммо бинони қуриш 2020-йилигина бошланади.

«Фуқаровий фаолларга янги мактаб қуриш учун маблағ тўплаш ташаббуси учун миннатдорчилик билдирамиз. Аммо ҳукумат Норин вилоятининг Кенеш қишлоғида ўрта мактаб қуриш масаласини хал қилади», — деб айтилади ҳукуматнинг маълумотида.

Бунга қадар фуқаровий фаоллар қишлоқда ўз кучлари билан мактаб қуриш учун қурулиш материаллари ва маблағ тўплашга тайёр эканини билдиришган эди. Бу акциянинг ташаббусчиларидан бири Жамалбек Ирисалиев фаоллар энди мактабнинг қурулишининг аниқ муддатини талаб қилишларини билдирди.

«Улар қачон бошлашлари ҳозирча аниқ маълумот эмас. Давлат пуллари тендер рқали ўтади, турли процедуралар бор. [Болалар] қишда қандай қилиб ўқийди? Биз [ҳукумат] қачон қурулишни бошлашини, қачон тендер эълон қилинишини ва моддий ҳисса бор-йўқлигини кўрсатишни талаб қиламиз», — деди Ирисалиев.

Ирисалиев айрим фуқаролар мактаб қуриш учун пул ўтказиб бериб қўйишганини, аммо уюштирувчилар маблағларни қайтариб беришларини қўшимча қилди. Бундан ташқари, у фаолларнинг бир қисми иморат топиб, ўқувчиларни жойлаштириш учун Кенеш қишлоғига чиқиб кетишганини хабар қилди.

«[Қишлоқдан] 3,5 км узоқликда пионерлар лагери бор. Балки улар ўша ерда ўқишар. Агар имконият бўлса, болаларни ўша ерга юборса бўлади», — деди фаол.

Аввалроқ ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Жаркин Ибраева контейнерлардан таркиб топган мактаб иложсиз чора эканини билдирган, чунки қишлоқдаги бошқа лойиқ бинолар авария аҳволида ёки бўш эмас.

Мактабга деб жами олти контейнер бўлиб берилган, унда икки навбат билан 160 ўқувчи ўқийди. Ҳар бир контейнер 15га яқин одамни ўз ичига сиғдира олади.  Контейнерларда ўрин етмай қолган ўқувчилар яқинда жойлашган ошхоанада билим олишади.