ИИВ раҳбарининг собиқ ринбосари Курсан Асановнинг ҳамқишлоқлари 5-сентябрда Ўш шаҳрида матбуот анжуманини ўтказишди. Улар ҳукумат вакилларига мурожаат қилишиб, Асановга боғлиқ ишларни адолатли текшириб аввалги хизматига қайтаришни илтимос қилишди.
«Курсанни йўқ ердан, бекордан-бекорга айблашмоқда. Унинг ўғли ва ҳайдовчиси ҳақида ҳам турли сўзлар айтилмоқда. Мен буларни ҳам ёлғон деб айтган бўлардим. Курсан халқ учун хизмат қилган», — деб билдирди Қорасув туманининг Янги-ариқ қишлоқ ҳукуматининг турғуни ва асановнинг ўқитувчиси Абдулла Абдусейитов.
Қишлоқ кенгашининг депутати Жолчу Конурбаев айтишича, генералга қўйилган абловларнинг ортида кўра олмаслик турибди.
«Агарда Асанов Қўйтошга бормаганда қанчалаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин эди [...] Кўкрагини тўсиб чиққан Асанвни мана шундай қилиб ёмонотлиқ қилишаётгани тўғри эмас. Жээнбековдан, депутатлардан ишни адолатли текшириб, хизматга қайтаришса деб илтимос қилардик», — деб айтди у.
Асанов хизматдан 13-августда «қирғиз милициясининг манфаатини сотган» деган асосда ИИВ раҳбари Кашкар Жунушалиевнинг тавсияси билан бўшатилган. Вазирликдан Асанов 8-августда Алмазбек Атамбаев билан сўзлашувларни ўтказиш вақтида «ўзини-ўзи пиар қилган» деб билдиришган.
Ўшанда Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйини штурмга олиш операцияси бўлиб, собиқ президентнинг тарафдорлари билан куч ишлатар хизматларининг ўртасида тўқнашув бўлган.
Асанов ИИВ тарафидан ўз номига қўйилаётган айбларга рози эмаслигини айтиб чиққан. Унинг айтишича, ўзининг манфаатларини давлатникидан юқори қўймаган ва ўз вазифасини бажарган. Кейинчалик Ҳарбий прокуратураси «Лавзоимини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича уч жиноят ишини қўзғаган. Асанов икки иш бўича гувоҳ қатори ўтмоқда.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди 27-августда Курсан Асановни уй қамоғига чиқариб, Ҳарбий прокуратураси ўғлига қидирув эълон қилган.