Курсан Асанов уч жиноят ишининг фигуранти

424

Бу ҳақда «Азаттык»қа Асановнинг адвокати Таалайгул Токтакунова билдирган. Унинг айтишича, ишнинг учтаси ҳам  «Хизмат ваифасини суиистеъмол қилиш» моддасининг асосида қўзғалган. Бу ишларни Ҳарбий прокуратура текширмоқда.

«Қонун бўйича мазкур модда асосида иш қўзғалганига қарамай фактлар  кўрсатилиши керак. Аммо аниқ бир факт кўрсатилмаган. Турли саволларни беришмоқда, шу сабабдан қайси факт эканини билмаймиз», — деди Токтакунова.

Адвокат Асанов икки иш бўйича гувоҳ қатори ўтаётганини қўшимча қилди.

Курсан Асанов «қирғиз милициясининг манфаатини сотган» деган асосда ИИВ раҳбарининг таклифи бўйича эгаллаган хизматидан 13-августда бўшатилган.

Вазирликдан Асанов 8-августда собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан сўзлашувларни ўтказиш вақтида «ўзини-ўзи пиар қилган» деб билдиришган. Ўша вақтда Қўштошда Атамбаевнинг тарафдорлари билан куч ходимларининг ўртасида тўқнашув бўлган.

Асановнинг ўрнига ИИВ раҳбарининг ўринбосарлигига Памирбек Асанов келган. Кейинчалик у Матраимовлар оиласининг қудаси экани ошкор бўлган.

Асанов ИИВ тарафидан ўз номига қўйилаётган айбларга рози эмаслигини айтиб чиққан. Унинг айтишича, у ўзининг манфаатларини давлатникидан юқори қўймаган ва ўз вазифасини бажарган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 27-августда Курсан Асановни үй қамоғига чиқариб, шундан икки кун авал Ҳарбий прокуратура унинг ўғлига қидирув эълон қилган.