Таълим вазири Гулмира Кудайбердиева хизматдан олинди

428

Президент Сооронбай Жээнбеков 4-сентябрда Гулмира Кудайбердиевани Таълим ва илм вазирлигининг раҳбарлик хизматидан бўшатиш тўғрисидаги фармонга қўл қўйди. Фармонда Кудайбердиеванинг бўшатилиш сабаби айтилмаган, бироқ бундай қарор «ўз аризасига кўра» қабул қилганини хабар қилган.

Кудайбердиева ва у бошқарган муассаса мактаб ўқувчилари олган китоблардаги, жумладан талабаларга бериладиган аттестатлардаги хатолар туфайли бир неча марта танқид қилинган.

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев сўнгги танқидларнинг бирида Кудайбердиевага китоблардаги хато масалалари «қаттиқ назорат қилинишини» топширган эди.

Гулмира Кудайбердиева таълим вазири бўлиб 2016-йили тайинланган. У бунга қадар ўлканинг вице-премьер-министри бўлган, шунингдек президент аппаратининг ижтимоий сиёсий бўлим етакчиси бўлиб фаолият олиб борган.