Абилгазиев жанжаллашганларни қўйиб юборган милиционерларни ишдан олишни топширди

23

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиевга муштлашув бўйича чақирувга келган милиционерларга нисбатан «тегишли чора кўришни» топширди ва «ҳуқуқ тартибот органларида бундай ходимларга ўрин йўқ» деб айтди.

«Шавқатсизлиги билан ҳайратлантирган 28-августда бўлиб ўтган икки ёш йигитнинг муштлашиши чуқур ўрганилиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши шарт», – деб айтилади ҳукумат раҳбарининг билдирувида.

Абилгазиев Жунушалиевга жанжал бўйича ишни текшириш бўйича «барча чораларни кўришни» топширди. Шунингдек у Соғлиқни сақлаш вазирлигига жанжалда жабрланганларга «квалификацик ёрдам кўрсатишни» ҳамда уларни зарурий дори –дармонлар билан таъминлашни буюрди.

Тўрт киши иштирок этган жанжал Ахунбаев ва Курчатов кўчаларининг кесилишида 28-август куни эрта билан бўлган. Натижада икки киши оғир жароҳат олган.

Уларнинг биттаси кейинроқ комага тушган ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолган. Иккинчи жабрланувчига эса операция зарур. Шифокорлар уларнинг аҳволини «стабил, аммо оғир» деб баҳолашмоқда.

Воқеа жойига келган милиционерлар жанжалнинг икки иштирокчисини қўлга олган, аммо кейин уларни қўйиб юборишган. Шундан кейин калтаклашда гумонланганларга қидирув эълон қилиниб, милиция ходимларига нисбатан эса прокуратура текширувни бошлаган.

Кашкар Жунушалиев 2-сентябрда муштлашувда қатнашганларнинг бири, ҳозирда қидирувда юргани, аввал милицияда ишлагинини билдирган.

Муаллиф: Камила Баймуратова