Суракматов: Кўп нарса қилишни хоҳлайсан, аммо маблағ йўқ

471
Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

Азиз Суракматов Бишкек мэрлигига киришганига бир йилдан ортди.  Kaktus Media нашри мэрнинг бу хизматдаги бир йиллик ишининг натижаси бўйича берган интервьюсини эълон қилди. «Клооп» Суракматовнинг интервьюсида айтилган энг муҳим қисмларини қисқача ҳикоя қилиб беради.

Ҳаммасидан ҳам давлатимиз қашшоқ эканидан хавотирланавераман Кўп нарсани қилишни истайсан, аммо пул йўқ. Участкаларда инфраструктурани ривожлантиришга мэриянинг маблағи етмаяпти.

Муниципалитетнинг кучи билан шаҳарнинг устидаги қора тутун масаласини хал қилиш мумкин эмас, лекин шаҳар кўмирдан бош тортиб, электр қуввати билан иситилишга ўтиши керак. Асосан ҳавони ҳусусий сектор булғайди — кимдир ғилдиракларни, чиқиндиларни, хазонларни ёқади, аммо кўпинча кўмир ёқилади. Одамлар бари бир ҳам уйларини кўмир билан иситишади, чунки бу арзонроқ тушади. Ҳукумат иситиш мавсумида ҳусусий секторлар учун тарифларни камайтиришга рози бўлмайди. Ҳозирда янги чиқинди полигони қуриляпти. Шунингдек чиқиндини қайта ишловчи заводни қуриш учун тендернинг биринчи босқичини ўтказдик, унинг қурулиши тендернинг иккинчи босқичидан кейин бошланади.

Сентябрда жамоат транспортида электрон чипталар бўйича синов лойиҳаси бошланади, йил охиригача эса  валидаторлар автобусларнинг барига қўйилади. Даромад олиб келиши учун шҳарнинг транспорт тизимини алмаштириш керак. Шартли равишда айтганда: бир автобус яна бир янгисини сотиб оладиган даражада бўлиши керак. Биз автобусларнинг уч турини сотиб олишни режалаштиряпмиз: 18 метрлик, 12 метрлик ва 9,5 метрлик.

Шунингдек янги автобуслардан ногиронлар ҳам фойдалана олади. Келажакда, тендер ўтказишда автобусларни сотиб олишда пандусларнинг бўлиши мажбурий талаблардан бўлади. Шунингдек мэрия автомобил тўхтатиш учун соатбай тўловни киргизиш бўйича қарорни ишлаб чиққан, шаҳарнинг марказини қўлга олишга харакат қиламиз. Қишда йўллар булғаланмаслиги учун қум эмас, туз тўкишга ҳаракат қиламиз.