Журналистлар депутат Строкованинг эҳтимолий 2 млн $ айланмаси бор жамғармасини топишди

435

Economist.kg нашрининг журналистлари 2-сентябрда парламент депутати Евгения Строкова эгалик қилувчи «Новое время» («Янги давр») жамғармасининг фаолияти ҳақида суриштирув эълон қилган.

Economist.kgнинг маълумотига кўра, 2015 йили Строкова Россия фуқароси Евгений Иванов билан ҳамкорликда фонд ташкил қилган. Ҳужжатлар бўйича россиялик фуқаро фонд етакчиси ҳисобланади. Фонд айни ўша йили ўтган парламент сайлови арафасида очилган. .

Журналистлар жамоат ташкилотининг фаолияти  «иқтисодий, ижтимоий ва жамоат тараққиёти» йўналишида бўлганини айтишмоқда. Бироқ қандай лойиҳалар амалга оширилгани номаълум.

«Очиқ ахборот манбаларида “Новое время” деган номдаги фонднинг фаолияти бўйича ҳеч бир маълумот йўқ. Бирорта ҳам қидирув натижа бергани йўқ — Гугл ва Яндекс учун бундай ташкилот шунчаки мавжуд эмас», — деб айтилади суриштирувда.

Шунга қарамай журналистлар икки йирик маълумотлар базасининг ёрдами билан фондга тўрт йил ичида тушган бўлиши мумкин бўлган маблағлар 2 млн долларга яқин қийматни тузишини аниқлашган. Суриштирув муаллифлари Россиянинг энг йирик SPARK ахборот базаси билан ҳусусий компанилар бўйича дунёдаги энг катта Dun & Bradstreet реестрга таяниб, шундай рақамга тўхталган.

«Айланмани бундай баҳолаш батафсил характеристика билан амалга оширилади  — лойиҳаларга қатнашиш, донор кредитлари ва грантлар, шунингдек таҳминий компания ходимларининг сони ҳам баҳоланади.  SPARKдаги маълумотларга кўра, “Новое время” фондида беш киши ишлайди Бунда ҳисоб ҳамда баҳолаш ҳам солиқ декларацияларининг ёки  акционерлар ёки асосчилар учун эълонларнинг асосида олиб борилади», — дейилади суриштирувда.

Бундан ташқари, журналистлар фонд ишлай бошлагандан бери бюджетга фақатгина 200 сом ўтказганини билдиришмоқда — 2016 йили январда ва 2017 йили февралда. Тўловнинг иккиси ҳам чиқинди чиқариш учун ўтказилган. Суриштирув муаллифлари  Строковани солиқ декларациясига фонд бўйича маълумотларни киргизмай қўйган деб айблашмоқда.

Строкова: Бу буюртма мақола

Евгения Строкова суриштирувни «буюртма» деб атаб, унинг ортида «онкология  фондлари» турган бўлиши мумкин деб билдирди.

«Менинг фондимга илишаётган суммалар ҳам айни ўша ердан олинган бўлиши мумкин. У ерда шундай маблағлар айлантирилаётган бўлиши мумкин. [...] Ҳозир фондим ишламаганини кўрсатиш учун ҳужжатларнинг барини тайёрлаяпман. Мени   дискредитацияламоқчи бўлаётган одамлар билан дўст эмасман ва уларнинг бири  — Таалайгүл Сабирбекова билан судлашяпман. У мени судга берган, ор-номуси ва обрўсига путур етказган эмишман», — деб билдирди Строкова 24.kgга.

Унинг айтишича, фонд у парламентга депутат бўлиб келгунга қадар очилган.

Унга кўра, фонд ишлаган тўрт йил ичида бирорта ҳам лойиҳа амалга оширилмаган.

«У бошланмай туриб, тугади [...] Бу фонд орқали бирорта ҳам лойиҳа амалга ошмади, чунки Евгений иккимиз бошқа-бошқа йўлга тушиб, директорнинг ўшанда бу иш учун вақти бўлмаган», — деб билдирди Строкова.

Депутат фонд ёпилиш мумкинлигини ёки бошқа бировнинг бошқарувига берилиши ёки парламентдаги ишининг муддати тугагандан кейин у ўзи бошқаришини қўшимча қилди.

«Балки кимнингдир аччиғига тегиб олгандирман, шу сабабдан улар бу нарсадан қўлланиб, мени контрагентга чиқариб қўйган шундай воқеани ўйлаб топган бўлса керак. Ҳисобимда таҳминан 2 млн экан. аммо  “таҳминан” деган сўзни ҳеч ким кўрмай, 2 млн деганнигина кўришган. Лекин агар бу миллионлар бўлган бўлса ҳам бу фонднинг миллионлари, меники ёки Евгенийники эмас», — деди депутат.