Ўш: Қишлоқ ҳукумати маҳаллий кенгаш депутатини калтаклашда гумонланмоқда

442

Ўш вилоят милицияси Кара-Кулжа қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Айбек Ормокеев ҳамда маҳаллий кенгаш депутати Уларбий Байкожоев ўртасида 29-августда чиққан жанжални текширмоқда. Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, Ормокеев ўғиллари билан депутатнинг уйига бостириб кириб калтаклаган.

«Жанжалнинг келиб чиқиши бўйича томонлар икки хил асосларни келтиришмоқда. Маҳаллий кенгаш депутатининг айтишича, у қишлоқ ҳўжалик ишларини танқид қилгани учун [Байкожоев] унга қўл кўтарган. Қишлоқ ҳўжалиги бўлса, оилавий муносабатлар келишмаслиги туфайли жанжаллашдим деб айтмоқда» — деб билдирди «Клооп»га Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев.

Депутатнинг онаси «Клооп»га қишлоқ ҳукумати ўғлини милтиқ билан қўрқитиб ўнга яқин бола билан калтаклаганини айтди.

«Уйда намоз ўқиётган эдим, боламни қўйиб юборинглар деган қичқириғини эшитдим. Ташқарига чиқсам ўнтача бола ўғлимни қорнига, бўйрагига ва бошига уриб ётишибди. Ўғлимнинг тарафини оламан деб мен ҳам жабрландим», — деди онаси ва ўғлини касалхонага ётқизилганини қўшимча қилди.

«Клооп» журналистининг Ормокеев билан алоқа ўрнатиш ҳаракатидан натижа чиқмади.

Ҳуқуқ тартибот органларига воқеа билан боғлиқ депутатдан, онасидан ва қишлоқ ҳўжалигидан шикоят аризаси келиб тушган. Мазкур факт Жиноят ва қилмишларнинг умумий реестрига «қурол қўллаш ҳамда зўравонлик қилиш» моддаси билан рўйхатга олинди.

Жанжалга иштирок этишда гумон қилиниб ҳукумат раҳбарининг ўғли қўлга олинган, 1-сентябрда уй қамоғига чиқарилган. Ормокеев ўзи соғлиғи билан боғлиқ қамоқдан касалхонага ўтказилган.