Бош прокуратура Атамбаевнинг даврида қурилган масжидни суд қамоққа олганини билдирди

445
«7-апрель шаҳидлари» масжиди. Сурат: «Апрель» телеканали

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати «Клооп»га маълум қилганидек, Биринчи май туман суди 2019-йили апрель ойида Бишкекнинг 7-кичик районида очилган «7-апрель шаҳидлари» масжид биносини қамоққа олди. Унинг қурилиши Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турган вақтда бошланган.

«Масжидга келганлар келаверишади. Қамоқ мулк ҳамда қандайдир бир операцияларни ёки келишувларни амалга ошириб бўлмаслигини англатади [...] Масжидга муҳр босилмаган», — деб билдирди Бош прокуратурадан.

Бироқ Биринчи май туман судидан «Клооп»га Бош прокуратуранинг масжид қамоққа олинганлиги тўғрисида билдирувини инкор қилишди.

«Бизнинг ишда бундай шикоят йўқ. Биринчи май туман суди бу масалани кўриб чиқмаган», — деб билдирди суднинг матбуот хизматидан.

Масжид қурилган ер майдони собиқ президент Алмазбек Атамбаевга тегишли «Форум» фирмасига рўйхатдан ўтказилган.

Терговчилар масжид қурилиши қайси пулга ҳамда кимнинг ёрдами билан юргизилганини аниқлашмоқда. Атамбаев «масжидни қуришга дўстлари ёрдам берганини» айтган эди.

Бундан бир неча ҳафта олдин Бош прокуратура собиқ президент ва унинг атрофидагиларга алоқадор бўлган қамоққа қўйилган мулкларнинг рўйхатини эълон қилган. Жами тергов рўйхатида кўчмас мулкларнинг 135 бирлиги бўлган. Кейинроқ, Бош прокуратура собиқ президентга алоқаси йўқ бўлиб чиққан 20 объектни қамоқдан олган.

Атамбаев 26-октябргача қамоқда қолдирилган. Собиқ президентга қўлга олингандан сўнг тезда бир неча жиноий иш қўзғалган, унинг ичида коррупция моддаси ҳам бор. Алмазбек Атамбаев икки кунга чўзилган штурмдан сўнг 8-августда Кўйтошдаги уйидан қўлга олинган. Атамбаевни қўлга олиш операция вақтида бир спецназ вафот этган, 100га яқин киши жабрланган.

Ҳаммуаллиф: Элвира Султанмурат қизи