Мирбек Атабековнинг онасини тунаганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

526

Гумондор 2-сентябрда Қоракўл шаҳрида қўлга олинган. Милиция уни Бишкекка олиб келиб, тергов изоляторига киргизган. Бундан ташқари, милиция тунаганликда гумонланганларнинг яна иккитасини изламоқда.

Милиция қўлга олинган шахснинг машинасини тинтиб, занжир ва зираларни топган, аммо ҳозирча топилган буюмлар шахсан Мирбек Атабековга тегишлими ёки йўқми номаълум.

Қўшиқчи ҳуқуқ тартибот органларига миннатдорчилигини билдирган видео мурожаат қилган.

«Жиноятчининг бош уюштирувчиси қамоққа олинди [...] Ҳозирча тергов юрмоқда, мазкур терговга тегишли давлат органларига, асосан суд тизимига, прокуратураларга мурожаат қилмоқчиман: сизлардан шу ишимни охиригача адолат билан кўриб чиқишингизни илтимос қиламан», — деб айтди Атабеков.

Лекин қўлга олинган гумондорнинг адвокати Назира Абдумуминова 24.kg маълумот агентлигига ҳимоясидаги шахга нисбатан қийноқ қўлланилганини билдирган. Абдумуминованинг айтишича, қўлида қўлга олинган шахснинг «танасига зарар келтирилганлиги тўғрисида» травмотология маркази берган маълумотнома бор.

«Мижозимнинг машинасида тинтувни ноқонуний ўтказишган. Бундан ташқари, уни Қоракўл кафелеридан бирида қўлга олиб, гувоҳ сифатида кишанбанд бир сутка ушлаб туришган. Гумондор талончилик бўлган куни бир тадбирда юргани тасвирга олинган видео бор», — деди адвокат.

Бишкек ШИИББнинг матбуот хизматидан гумондор адвокатининг билдирувига изоҳ беришни ваъда қилгани билан материал эълон қилиниши олдидан «Клооп»нинг хабарчисига ҳеч қандай изоҳ бермади.

Қўшиқчининг онаси Дариха Абдрахманованинг 5-майдан 6-майга ўтар кечаси туни тунаб кетишган. Унинг уйидан 60 минг доллар ҳамда олтин буюмлар ўғирланган.

Муаллиф: Камила Баймуратова