ИИВ Ала-Тоо майдонида Атамбаевнинг тарафдорларига куч қўлланилганини қонуний деб атади

603
Спецназчилар Ала-Тоо майдонида митингчилар билан тўқнашгандан кейин Бишкекнинг кўчаларида назорат олиб боришмоқда. Қувиб тарқатилган митингчилар қочаётиб чиқинди челакларини ёқиб юборишган. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати

ИИВ билдиришича, милиционерлар 9-августга ўтар кеча Бишкекнинг марказида митингчиларни куч билан тарқатишга мажбур бўлишган. Митингчилар собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция бўлгандан кейин майдонга йиғилишган.

ИИВнинг матбуот хизмати билдирганидек, милиция  «ҳаётий ва соғлиққа ҳавфли вазиятларда» бўлган, шунинг учун Бишкек марказида тўпланган Атамбаевнинг тарафдорларига калтак қўлланган.

Ала-Тоомайдонига 9-августга ўтар кечаси собиқ президентга қўллов кўрсатиш мақсадида 1000дан ортиқ киши чиққан, аммо норозилик акцияси ҳуқуқ тартибот органи ходимлари билан тўқнашувга ўтиб кетган.

ИИВнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг мухбирларига берган жавобида чет ўлкалардаги ва Европалаги намойишчиларни тарқатиш тажрибасига таянганини айтган. Вазирликнинг фаразига кўра, чет давлатлардаги полициячилар норозилик акцияларини қувиб тарқатиш учун катта ваколатларга эга.

«Полиция ходимлари қўлларни қайриб, калтакларни, газ баллонларини ва сув отувчиларни қўлланиб, ўзларини кескин олиб юришган кадрларни кўп кўрамиз. Европа ўлкаларида намойишнинг ёки юришнинг иштиркочиларига  демонстрациянинг асосий мақсадига қарши келган шиорларни қийқиришга ёки транспарантларни очиш тақиқланган», — деб билдиришди ИИВдан.

ИИВдан «тартибсизликларга,ижтимоий-ссиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, талончиликка ва провакацияга» йўл қўймаслик учун махсус воситалар қўлланилган деб тушунтиришди.

Аммо идоранинг матбуот хизмати ИИВ шунга қарамай 9-август куни тунда бўлган воқеаларда милиционерларнинг харакатларида қандайдир бир хатолар бўлиб бўлмаганини аниқлаш учун ички текширув олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Бир неча нашр милиция ходимлари ерда ётган фуқароларни калтаклагани тасвирланган видеоларни эълон қилгандан кейинмитингларни тарқатишда ҳуқуқ тартибот органларининг харакатларига нисбатан саволлар пайдо бўлган.

Фуқарони калтаклаётган ҳолати видеонинг 34-дақиқасидан бошланади. Видео: «Спутник» нашри

Атамбаевнинг уйини штурмга олиш

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича махсус операция Бишкек яқинидаши Қўйтош қишлоғида 7-8-августда бўлган.

Ҳукумат Атамбаевнинг қароргоҳини у уч марта криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилишига боғлиқ иш бўйича сўроққа келмай қўйгандан кейин штурмга олиш қарорини олган.

Атамбаев ҳукуматга 8-август куни ўз ихтиёри билан таслим бўлган. Бу унинг уйини штурмга олишга қилинган бир неча харакатлардан кейин бўлган. Махсус операция вақтида президентнинг тарафдорларини  спецназ ва милиционерлар билан бўлган кўплаган тўқнашувлар билан ўтган.

Атамбаев қўлга олингандан кейин, унга қарши бир неча жиноят ишлари қўзғалган. Уларнинг орасида коррупция бўйича иш ҳам бор.

Қўлга олинган сиёсатчининг тарафдорлари айтишича, собиқ президентнинг тазйиқ қилиш — бу сиёсий курашнинг бир қисми ҳамда унинг ортида Атамбаевнинг партиясидан ўлка раҳбари бўлган вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков туради.

Ҳозирда Атамбаев 26-октябрга қадар МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган.