Бабанов саккизта иш бўйича сўроққа олинаётганини айтди

597

Собиқ депутат ва президентликка аввалги номзод Омурбек Бабанов 29-август куни сўроқдан сўнг МХДҚ ва финполга саккизта жиноий иш бўйича сўроқ қилинаётганини билдирди. Уларнинг ичидан тўрттаси бўйича финполда, қолганлари бўйича МХДҚда кўрсатма бермоқда.

У юқоридаги ишларнинг айримлари Алмазбек Атамбаевнинг президентлик даврида, баъзи бирлари шу йили қўзғалганини айтган «Озодлик»нинг қирғиз хизматига.

Финполлнинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, Бабанов «бир қатор ишлар бўйича» гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда. Бироқ жиноий ишларнинг аниқ сонини айтишдан бош тортишди.

«Ҳозирча тергов иши ошкор қилинмайди. Аммо бизда бир неча жиноий ишлар  борлиги аниқ», — деди финполнинг матбуот котиби.

Шунингдек МХДҚнинг матбуот хизматидан Бабановнинг гувоҳ мақомида эканини «Клооп»га тасдиқлашгани билан бошқа изоҳ беришдан бош тортишди.

Омурбек Бабанов Қирғизистонга шу йилнинг 9-августида, аниқроқ қилиб айтганда собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олинган куннинг эртасига қайтиб келган.

Сиёсатчи президентлик сайлови тугагандан сўнг ўлкадан чиқиб кетган — у сайловда президентликка номзод ҳамда рақиби Сооронбай Жээнбековга мағлуб бўлган. У вақтда Бабановга қарши икки жиноий иш қўзғалган.

У ўзининг 2019-йилнинг апрелида берган интервьюсида айтишича Атамбаев ва Жээнбеков билан бўлган келишув ва Қирғизистондан кетадиган бўлса тарафдорлар ҳамда ўзига қарши тазйиқлар тўхтатилишини ваъда қилишгани сабаб кетган.