Исаков суддан «инсонийлик кўрсатишни» илтимос қилди

536

Бишкек ИЭМининг модернизация қилишдаги коррупция билан боғлиқ иши бўйича йиғин вақтида собиқ премьер-министр Сапар Исаков суддан «инсонийлик қилишни» илтимос қилди.

Исаковнинг айтишича, у ўзини ёмон ҳис қилаётганлигидан, тушдан кейинги йиғинга олиб боришни илтимос қилган.

«Эрталабки аҳволим ёмон. Тушгача бир ҳафта соғлигимга  эътибор қаратишга вақт беришни сўрайман. Судга келишни сўрашганда жараённи чўзмаслик учун рози бўлдим. Бир ҳафта ўзимга келишга ҳамда тушдан сўнг келиб кетишга вақт беринглар», — деди собиқ премьер-министр.

Исаковда бош оғриғига, бош айланишига олиб келган бўйин қон томирларининг қисилиши кузатилган.

Исаков 16-августда шифохонага тушган — унда у ўзини кескин ёмон сеза бошлаган. Бироқ 28-августда собиқ премьерни қайта тергов изоляторига қайтаришган.

Унинг адвокати Сапар Исаковни «оғир аҳволда» эканига қарамасдан, қайта тергов қамоғига ўтказишганини маълум қилган. Аммо МХДҚдан шифокорлар Исаковнинг аҳволи «стабил» деб билдиришган.

Собиқ ҳукумат бошчиси 2018-йили июнда Бишкек ИЭМни янгилаш иши бўйича қўлга олинган — у коррупция бўйича айбланган. Шунингдек Исаков Бишкекдаги Тарих музейини ҳамда Чолпон-Атадаги от майдонини реконструкция қилиш иши бўйича ҳам айбланувчи сифатида ўтмоқда.