Хитой ширкати Қирғизистонда одам юзини аниқловчи тизимни жорий қилади

524

ИИВ ва Хитойнинг CEIEC компанияси одам юзини аниқловчи камераларни Қирғизистонга етказиш бўйича келишим тузди. Мазкур компания Хитойда ҳамда Эквадорда аҳолини кузатиш тизимини киргизган.

«Бундай тизим кўчаларимизда тартиб ўрнатган бўлар эди. [Одамлар] ҳуқуқ тартибот ходимларидан ёки қандайдир бир [тартиб] бузарликка боришдан қўрқишган бўларди. Бундай тизим жиноятларни очишга жуда яхши кўмакчи бўлади», — деб билдирди ИИВнинг матбуот хизматидан «Клооп»га.

Шунингдек ИИВдан махсус компания одам юзини аниқловчи тизимни ўз ҳисобидан ўрнатишини хабар қилди. У бундан ташқари, ускуналарни олиб келиш, монтаж ва қирғиз мутахассисларини консультация қилиш ишини олиб боради. Тизим ўрнатилгандан сўнг камераларни Қирғизистон томон ишлатади.

Дастлаб камералар Бишкекда, шундан сўнг бошқа шаҳарларда пайдо бўлади. Аммо ведомстводан тизим қачон ишга киришини аниқ айтишмади.

CEIEC — Хитойнинг импорт ва экспорт бўйича миллий корпорацияси. Бу давлат муассасаси ҳарбий эҳтиёжлар учун махсулот ишлаб чиқаради. CEIEC Хитойда жамоат хавфсизлик тизимларини тузган.

2016-йили компания Эквадорда жамоат хавфсизлик тизимини қурган. Унга ақлли камералар, мобил телефондорнинг изини аниқлаш тизими кирган.

24 провинцияда ўрнатилган камералар куни-тун 16 миллион халқни назорат қилиб туради. Тизим ишлаётган вақтда ўлкадаги жиноятчилик 24%га пасайиб, Эквадорни Лотин Америкасидаги энг  хавфсиз ўлкалардан бири қилган.