«Бишкекда тоза ҳаво йўқолиш ҳавфи бор» — Жээнбеков пойтахтда янги паркни очди

532
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 30-августда Бишкекнинг жанубий қисмида янги паркни очди. «Биз Бишкекка яшил шаҳар деган аталишини яна қайтариб берамиз», — деб айтди ўлка раҳбари.

Унинг айтишича, ҳозир Бишкек «тоза ҳавони йўқотиш хавфида».

«Қиш фаслида ўт ёқиш туфайли шаҳримиз осмонини тутун қопламоқда. Буларнинг бари шаҳарнинг яшил сиёсатининг, марказий шаҳарнинг режа асосида ривожланишининг йўқлиги, режасиз объектлар қуриш натижасида бўлди», — деб таъкидлаб ўтди Жээнбеков.

Президентнинг айтишича, шаҳарда қурулиш сиёсати қайта куриб чиқилади, айни вақтда эътибор ирригация ва суғориш тизимларига алоҳида қаратилади.

«Бундан ташқари биз ноқонуний эгаллаб олинган парк ерларини шаҳарга қайтариб олиш бўйича ишларни давом эттирамицз», — деди у.

Жээнбеков шаҳарликлар «Бишкекка эҳтиёткорона муносабатда бўлиши» керак, шундагина оммавий ҳаракат билан унга «яшил деган номни» қайтарса бўлади деб ҳисоблайди.

Ҳукумат янги сайил боғмнинг қурулишини апрелда бошлаган. У вақтда ҳам Жээнбеков Бишкек «яшил шаҳар» деган номни йўқотганини билдирган.

Аммо айни вақтда ҳукумат тиқин муаммосини ечиш, йўлларни кенгайтириш ва қурулиш учун дарахтларни кесиб ташламоқда. Шаҳар аҳолиси ва экологлар бир неча марта дарахтларнинг кесилишига қарши чиқиб, ҳукуматдан шаҳарни кўкаламзорлаштиришни талаб қилган.