Жалолобод бошчисининг акаси мэрияга қарашли ишхонадаги хизматидан кетди

533

Жалолобод етакчиси МураталиТагаевнинг акаси Абдумалик Тагаев 28-августда шаҳар мэриясига қарашли йўловчиларни ташиш агентлигининг раҳбарлик хизматидан кетди.

Мэриянинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, Тагаев «укасининг карьерасига таъсир қилмаслик учун» бўшаб кетган. У бу бўйича қарорни ОАВларда мэр Муратали Тагаев билан ака-ука экани тўғрисида ёзиб чиқишгандан сўнг қабул қилган.

Жалолобод мэри Муратали Тагаев агентлигининг етакчилик хизматига ўзининг акаси Абдумалик Тагаевни унинг илтимоси асосида тайинлаган.

Йўловчиларни ташиш бўйича агентлик шаҳар маршрут таксиларини назорат қилади. Муратали Тагаев Жалолобод шаҳрининг мэрлик хизматига 2018-йили келган.

Тагаев мэрлик хизматига келгандан сўнг бутун шаҳар хизматларига ўзининг рухсатисиз журналистларга маълумот беришни таъқиқлаб қўйган. Шунингдек у шаҳар тизимларининг етакчиларини Жалолободнинг чекка ҳудудларига бўлган сафарлари ва командировкаларни шахсан ўзи билан келишишга юклаган.

Сурат: Kaktus Media, Жалолобод мэриясининг бошчиси Муратали Тагаев.