Ҳарбий прокуратура Курсан Асановнинг ўғлига қидирув эълон қилди

542

Ҳарбий прокуратура ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг ўғли Муҳаммад-Али собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорларига «ҳужжатларни ноқонуний ўтказиб беришда» иштирок этган деб билдирди. Шу сабабли у қидирувга берилган.

Терговчиларнинг версияси бўйича, Курсан Асанов 8-августда Атамбаевнинг уйидан ашъёвий далилларни ва ҳужжатларни чиқариб кетиб, «уларни ўтказиб беришни ноқонуний уюштирган».

Терговчилар Курсан Асановга тансоқчиси Дамирбек Пайзилда ўғли ёрдам берган ва бу ашъёларни Муҳаммад-Алига ўтказиб берган деб ҳисоблашади. Биргина Асановнинг ўғли, терговнинг версиясига кўра, ҳужжатлар билан ашъёвий далилларни Атамбаевнинг тарафдорларига ўтказиб бериши керак бўлган.

Асанов 27-августда «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» бўйича гумонланиб, суд уни уй қамоғига олган.

Асановнинг ўғлини қидирувга беришди, сабаби у, тергов фикри бўйича, бу жиноятда иштирок этган. Шунга кўра унга нисбатан қамоқда қолдириш турида сиртдан эҳтиёт чораси қабул қилинган.

Бундан ташқари, ҳужжатларни Атамбаевнинг тарафдорларига ноқонуний ўтказиб беришда иштирок этган деб тансоқчи Пайзилда ўғли Дамирбек ҳам қўлга олиниб жиноий жавобгарликка тортилган.

Асановнинг ИИВдан бўшатилиши

Асановни ИИВнинг раҳбари Кашкар Жунушалиевнинг таклифи бўйича «қирғиз милициясининг манфаатларини сотганлиги» 13-августда ички ишлар вазирлигининг ўринбосарлик хизматидан бўшатишган. Вазирликдан билдирилишича, Асанов Атамбаев билан суҳбатлар жараёнида «ўз-ўзини пиар қилган». Унинг ўрнига вазир ўринбосарлигига Памирбек Асанов тайинланган.

ИИВ версияси бўйича, Атамбаев билан суҳбатларнинг асосийсини  Кашкар Жунушалиев юргизган, Асанов бўлса ўзига ишониб берилган ерни ташлаб, тарафлар келишиб қўйгандан сўнг Атамбаевни чиқариб олиб кетган.

Шунингдек Асановни Атамбаевнинг уйидан қурол-яроқларни барча процераларни бузиш билан олган ва тергов ҳаракатларини камерага тортган деб айтишмоқда.

Кейинроқ Асанов собиқ президентнинг уйидан қизғиш пакетни чиқариб кетганлиги айтилган маълумот пайдо бўлган. Терговчилар унинг уйини тинтувга олишган. Адвокатнинг айтишича, терговчилар Асановнинг уйидан собиқ президентнинг резиденциясидан  олиб кетган бўлиши эҳтимолий ҳужжатлар ва пулларни излашган.

Асанов ИИВ томонидан ўзига қўйилаётган айбларга норози эканлигини айтиб чиққан. Унинг айтишича,у ўз манфаатларини давлатникидан баланд қўймаган ва ўз вазифасини бажарган. У пора олиш бўйича ҳам айбловларни инкор қилган.