Атамбаевнинг иши: «7-каналнинг» мулки қамоққа олинди

525

Телеканалнинг директори Алтинбек Жумаев «Озодлик»нинг қирғиз хизматига билдиришича, мулк собиқ президент Алмазбек Атамбаев ишининг асносида қамоққа олинган.

«Канал 16-августдаёқ ёпилган. Ҳозир ишламаяпмиз. Эфирга чиқиш лицензиясининг “Форум”га ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевга алоқаси бор, бироқ каналнинг мулкини Атамбаевга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деди Жумаев.

«7-канал»нинг етакчилиги телеканал ишини тартибга солиш ҳаракатини кўрмоқда. Телеканалнинг бош идораси Ўшда жойлашган, аммо у бутун ўлкада эфирга чиқиб турган.

Шунингдек «Апрель» телеканалининг ва «Медиафорум» акционерлик жамиятининг мулклари ҳам қамоқда.

Бош прокуратура Атамбаев ва унинг яқин қариндошларининг мулклари қамоққа олингани тўғрисида 16-августда билдирган. Бош назорат  органи эълон қилган рўйхатда 135 кўчмас мулк бўлган.

Кейинроқ Бош прокуратура рўйхатда кўрсатилган мулкларнинг 20си қамоқдан чиқарилганлигини билдирган. Ведомстводан собиқ президентнинг мулкининг рўйхати аниқланаётганини хабар беришган.

Атамбаев коррупция ва бошқа оғир жиноятларда гумонланмоқда.