«Қаттиқ назоратга олинсин»: Таълим министрлигига китоблардаги хато муаммосини хал қилишни топширди

529

28-августда премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукуматнинг йиғинида Таълим министрлиги ўқув китобларини хато нашр қилиш муаммосини ечиш керак деб билдирди. Абилгазиевнинг айтишича, министрнинг имзоси бўлмаса дарслик китобларини босмахонага нашрга юборилмаслиги керак. У дарсликлар учун Таълим министри жавоб бериши керак деб ҳисоблайди.

«Миллий банкдаги каби қилиш керак деб ўйлайман: пул босилаётганда етакчи имзо қўяди. Шунингдек ҳар бир китобда министрнинг имзоси бўлиши керак, шундан сўнг китоб босмахонага жўнатилади. Сиз, Таълим ва илм министри буни қаттиқ назоратга олиши керак», — деди у.

У мактаб китобларини чиқаришнинг умумий стандартини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Унинг айтишича, бу стандарт биргина мактабларга тегишли бўлмайди — ота-оналар бозордан қандай китобларни сотиб олиш кераклигини билиб туришади.

«Нимага биз контрафакт китоблардан қўлланамиз? Бу болаларнинг қўли билан оғзига бориб тушган сифатсиз бўёқ», — деб билдирди Абилгазиев.

Таълим министрлигининг раҳбари Гулмира Кудайбердиева ведомство китобларни босиб чиқариш тўғрисида янги низом ишлаб чиқарилганини айтди.

«Китоблардаги муаллифлик ҳуқуқи босмахоналарга тегишли бўлади. Жараённинг барчасига улар жавобгар — ишлаб чиқишга, апробацияга, босиб чиқишга. Таълим министрлиги буюртмачи  бўлади», — деди у.

Кудайбердиева аввал муаллифлик ҳуқуқи министрликда бўлгани билан китоб нашр қилиш имкони бўлмаганини ёдга солди.

«Бундан ташқари, китобнинг сифати учун қайси бири жавобгар бўлиши аниқ гаплашилганмаган», — деб қўшимча қилди Кудайбердиева.

2018-йили журналистлар хато нашр қилинган мактаб китоблари ҳақида бир қатор материалларни эълон қилишган. Масалан, 6-синф ўқувчилари учун география ва 5-синф ўқувчилари учун табиатшунослик китоблари.

Бош прокуратура ББМ бу китобларни нашр қилишга Жаҳон банкидан грант ва кредит сифатида олинган 32 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлаганини аниқлаган.

Шунингдек «Клооп»нинг журналистлари физика бўйича китобда юзлаб грамматик хатоларни ҳамда нотўғри формулаларни топишган. Унда Таълим министрлиги 2017-йилнинг ноябригача нарш қилинаётган китобларнинг мазмунини умуман текширмагани аниқланган. У китоблар учун ҳар йили миллионлаб сом сарфланган.